Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
👉 @Uzbekistan24HD
Қайд этилишича, 19 ёшли йигит 2024 йил 29 октябрь куни дўстлари билан тунги клубда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра ўзига тегишли бўлмаган Captiva`ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да соатига 100 км тезликда бошқарган.
Учқўрғон-Уйчи-Наманган йўлида у Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида ўтказилган суд мажлисида йигит Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топилди.
Суд унга 6 йилга озодлиқдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
👉 @Uzbekistan24HD