Ўзбекистон 24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон24 | Телеграм канални кузатиб боринг!
☑️ Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеалар хақида ёзиб борамиз.
Реклама учун: @hozirgi_gapp

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#диққат

Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

Тўй белгилаганларга юбориб қўямиз

👉 @Uzbekistan24HD


Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 23 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 30,68 сўмга арзонлаб, 12 878,64 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.

👉 @Uzbekistan24HD


⚡️Ҳафта охиригача доллар курси 76 рублгача пастлаши мумкин❗️

🇷🇺🇺🇸 Россиялик молиявий таҳлилчиларнинг фикрича, доллар шу ҳафтада 76 рублгача тушиши кутилмоқда.

Бу ҳолат Россияда солиқ тўлаш даври олдидан экспортчилар томонидан валюта сотиш фаоллиги ошгани билан изоҳланмоқда.

❗️Россияда ишлаётган ватандошларимизга мурожаат:
Рублдаги пулларингизни ҳозирча долларга алмаштирмаслик тавсия этилади. Ҳафта охирида паст курсдан доллар сотиб олишингиз мумкин.


Россияда ишлаётган яқинларга тезда юбориб хабардор қилинг.

👉
@Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада ҳайдовчи машина капотида аёлни судраб кетди

Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасида Nexia-3 ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шу пайтда Lacetti ҳайдовчиси бўлган аёл Nexia-2'ни тўхтатиш мақсадида унинг олд капотига осилиб олган.

Ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодекси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @Uzbekistan24HD


Таомномаси ўзбекча бўлмаган «Bon!» ва бошқа кафеларга чора кўрилди

Тошкентда «Bon!» кафеси «Basri Baba» турк ресторани, «CHINA CHUAN CHUAN» хитойча таомлар маркази ва «CAKELAB» қандолат ресторанида таомнома ўзбек тилида эмаслиги аниқланди ва уларга давлат тилидаги таомномалар бўлиши мажбурияти юклатилди.

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугундан 3 кун магнит бўрони кузатилади

У бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин.

👉 @Uzbekistan24HD


#диққат

⛔️ Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойда кўп вақтга ёпилмоқда

Бунга сабаб “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарига кўра, тумандаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда

Шу муносабат билан 24 апрель соат 7:00 дан бошлаб, 30 майга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яхё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шахрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

👉 @Uzbekistan24HD


Қозоғистонда замҳокимни отиб кетишди

Чимкент ҳокимияти биноси яқинида Руслан Берденов ҳужумга учради. Унга қарата уч марта ўқ узилгани айтилмоқда.

Замҳоким операция қилинган, аҳволи оғир барқарор. Суиқасдда гумонланган шахс қўлга олинган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Uzbekistan24HD


🇺🇸 Трамп ўз рафиқаси билан Рим папасининг дафн маросимида қатнашади

"Меланья ва мен папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Римга борамиз. У ерда бўлишни интиқлик билан кутяпмиз!", — деб ёзди у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.


Аввалроқ Трамп папа Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.

👉 @Uzbekistan24HD


🔥Тошкентнинг 5 туманида 107 та “дом” ва юзлаб ерли хонадонда вақтинча газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари туфайли қуйидаги ҳудудларда таъминот тўхтатилади:

Яккасарой тумани (11:00 дан 18:00 гача): “Дамариқ” МФЙдаги 12 та кўп қаватли уйда;

Миробод тумани (11:00 дан 18:00 гача): Нукус кўчасидаги 3 та кўп қаватли уйда;

Олмазор тумани (10:30 дан 15:00 гача): “Хастимом” ва “Ҳазрати Имом” МФЙларда 275 та ерли хонадонда;

Шайхонтоҳур тумани (10:30 дан 15:00 гача): “Гулбозор” МФЙдаги 80 та ерли хонадон, 54 та кўп қаватли уйда;

Юнусобод тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Буюк Турон” ва “Посира” МФЙлардаги 150 та ерли хонадон, 34 та кўп қаватли уйда.

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор #ҳаж_2025

78 миллион 670 минг сўм!

Ўзбекистонда 2025 йилги Ҳаж зиёрати учун янги нархлар маълум бўлди❗️

✅Бу тўланган суммага нималар кириши ҳақида батафсил видеода билиб олинг.

ЯҚИНЛАРГА УЛАШИБ, ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Электр ва газ истеъмоли ижтимоий нормадан ошган кам таъминланган оилаларга компенсация берилади

Ушбу тартиб 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелигача амал қилади ҳамда компенсация қуйидаги тартибда ажратилади:
▪️электр учун — ойига ижтимоий нормадан 150 кВт соатгача ошган қисмига;
▪️табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, қолган даврда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисмига.

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉 @Uzbekistan24HD


Қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди...

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚠️ 🔪 ЭРКАК ТУШИДА ХИЁНАТ ҚИЛГАН АЁЛИНИ 13 МАРОТАБА ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРДИ.

Судланувчи 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Осиё чемпионлари Тошкент кўчаларида айланишмоқда

👉
@Uzbekistan24HD


⚡️ҲОКИМЛАР РАДАРЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ БЎЙИЧА "ГАИ" БОШЛИҚЛАРИГА ХАТ ЧИҚАРИШМОҚДА👏

Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради.

Шунингдек, улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатиш сўралган.

👉 @Uzbekistan24HD


❗️Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини маълум қилди

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас.

👉 @Uzbekistan24HD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор
⚡️⚡️Осиё чемпионларига президент совғалари тайёрлаб қўйилди.

Осиё кубогини қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиларига Cobalt Midnight, жамоа бош мураббийига эса Еquinox автомобиллари Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб қўйилган.

Ўзбекистон делегацияси ўтирган самолёт соат 19:30 да қўниши режалаштирилган.

👉 @Uzbekistan24HD


❗️Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университетига айлантирилади — президент

👉
@Uzbekistan24HD

Показано 20 последних публикаций.