СОНЕТ
"Сен келасан қувноқ ва маъсум,
Кечки таом ейилмай қолар."
(Елена Пагиева шеъри. Назар ШУКУР таржимаси.)
Мен кутаман, дилда ҳаяжон,
Очлигим ҳам бўлади унут.
Хотирамда сен жонланган он,
Юрагимда гуруллайди ўт.
Деразадан термулар маҳзун,
Қароғимда ёниб икки шам.
Айрилиқнинг азоби фузун,
Кукунларин пуркар кўзга ғам.
Чароғ этар кечани ойдин,
Чўкиб кетдинг қалбим кўлига,
Нилуфардек яшайсан абад.
Таралар ишқ оҳанги сойдан,
Сочилади дурлар йўлига,
Айлар севгинг кўнглимни обод.
Зоҳида Маликова
17.1.2025.
"Сен келасан қувноқ ва маъсум,
Кечки таом ейилмай қолар."
(Елена Пагиева шеъри. Назар ШУКУР таржимаси.)
Мен кутаман, дилда ҳаяжон,
Очлигим ҳам бўлади унут.
Хотирамда сен жонланган он,
Юрагимда гуруллайди ўт.
Деразадан термулар маҳзун,
Қароғимда ёниб икки шам.
Айрилиқнинг азоби фузун,
Кукунларин пуркар кўзга ғам.
Чароғ этар кечани ойдин,
Чўкиб кетдинг қалбим кўлига,
Нилуфардек яшайсан абад.
Таралар ишқ оҳанги сойдан,
Сочилади дурлар йўлига,
Айлар севгинг кўнглимни обод.
Зоҳида Маликова
17.1.2025.