КИТОБИНГИЗНИ ЎҚИДИМ...
На Мағриб, на Машриқ - манзил ноаён...
Ў.Ҳайдар
Улуғбек Ҳамдамнинг янги “Тўрткўча” романини ўқиб чиқдим. Оғриқлар романи дегим келди... Роман сизу биз бошдан кечирган кунлар ҳақида. Бир вақтлар ёзувчининг “Мувозанат” романи катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Озод Шарафиддиновдек талабчан адабиётшуноснинг эътиборига тушган, Матёқуб Қўшжоновдек закий мунаққид томонидан “шиддат билан ёзилган роман” дея эътироф этилган ушбу романда мустақиллик мафкураси, ўтиш даври кишилари руҳияти, жамият холати Юсуф ва бошқа қаҳрамонлар тақдири мисолида таҳлил этилган эди.
“Мувозанат” билан бир даврда яратилган Шукур Холмирзаевнинг “Динозавр” романи қаҳрамони Маҳкам ҳам Юсуф бошдан кечирган қийинчиликлар билан юзма-юз келади. Бозор даври қийинчиликлари унгаям зарбалар беради. Фақат Маҳкам Юсуфдан фарқли ўлароқ ўз бугуни ва эртаси ҳақидаги концептни тополмайди. Юсуф эса ана шу бўлинишлару тўзонлар ичра олдинда юришга йўл топа олади. Бу ёзувчининг шу давр кишиси экани билан, ўз таъбирича айтганда “жамиятнинг томирига ташхис бармоғини қўя олгани” билан боғлиқ.
“Мувозанат”даги шиддат “Тўрткўча”да ҳам давом этади. Аллома ёзувчимиз Асқад Муҳтор “Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир. Гамлет, Фарҳод, Дон Кихот, Обломов сингари образлар инсон хотирасига абадий савол сифатида михланиб қолган” дейди. “Тўрткўча” қаҳрамони Ўлмас ҳам дунёга, ўзи яшаётган кунларга савол назари билан боқадиган, ечим излайдиган фикр одами. Романни ўқиган китобхон ҳам қаҳрамоннинг саволларига эш бўлиб ечим излашга тушади. Чунки бунда кечган воқеликлар сизу бизга асло бегона эмас.
Француз ёзувчиси Оноре де Бальзак романларини бугун ўқиган китобхон XIX аср француз жамиятининг асл қиёфасини аниқ-тиниқ тасаввур этади. Вақт кутиб турмайди. Йиллар ўтади. Авлодлар алмашади ва аминманки, эрта бир кун келажак китобхонлари “Тўрткўча”ни ўқиганларида бугунги кунимизнинг ҳалол ва теран таҳлилига қайта-қайта дуч келадилар.
Дилдора БАҲРИДДИНОВА, филология фанлари бўйича фалсафа доктори