Репост из: Обрўев Абдураззоқ ше'рлари
АДАБИЁТ БОЗОР БУГУН
Бутун омма шеър ёзади,
Адабиёт - бозор бугун.
Газет хабар шеър босади,
Адабиёт- бозор бугун.
Қоровул дер:- Қаламкашман.
Бакавул дер: -Қаламкашман.
Ясовул дер: - Қаламкашман.
Адабёт - бозор бугун.
Нима десам экан жигар,
Қанча кетни кўрган эгар,
Шеър ёзади ҳатто эсар,
Адабиёт - бозор бугун.
Шоир бўлган ёғли эт ҳам,
Шоир бўлган қалин бет ҳам,
Шоир бўлган семиз кет ҳам,
Адабиёт- бозор бугун.
Айтганини қилдик хонни,
Чайнаб бердик ҳатто нонни,
Шоир қилдик ногиронни,
Адабиёт-бозор бугун.
Қарсак чалинг кесакларга,
Орден беринг тезакларга,
Унвон беринг эшакларга,
Адабиёт- бозор бугун,
Шоир бугун хумпарлар-да,
Жозиба йўқ лапарларда,
Қофияли хабарлар-да,
Адабиёт - бозор бугун.
Ҳаддан ошган хизмат жўшиб,
Нутқ сўзлайди қўшиб-қўшиб,
Шеърнинг қадри кетган тушиб,
Адабиёт- бозор бугун!
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.
Бутун омма шеър ёзади,
Адабиёт - бозор бугун.
Газет хабар шеър босади,
Адабиёт- бозор бугун.
Қоровул дер:- Қаламкашман.
Бакавул дер: -Қаламкашман.
Ясовул дер: - Қаламкашман.
Адабёт - бозор бугун.
Нима десам экан жигар,
Қанча кетни кўрган эгар,
Шеър ёзади ҳатто эсар,
Адабиёт - бозор бугун.
Шоир бўлган ёғли эт ҳам,
Шоир бўлган қалин бет ҳам,
Шоир бўлган семиз кет ҳам,
Адабиёт- бозор бугун.
Айтганини қилдик хонни,
Чайнаб бердик ҳатто нонни,
Шоир қилдик ногиронни,
Адабиёт-бозор бугун.
Қарсак чалинг кесакларга,
Орден беринг тезакларга,
Унвон беринг эшакларга,
Адабиёт- бозор бугун,
Шоир бугун хумпарлар-да,
Жозиба йўқ лапарларда,
Қофияли хабарлар-да,
Адабиёт - бозор бугун.
Ҳаддан ошган хизмат жўшиб,
Нутқ сўзлайди қўшиб-қўшиб,
Шеърнинг қадри кетган тушиб,
Адабиёт- бозор бугун!
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.