Репост из: Bektosh Khatamov
Нега шундай бўлди?
Бир неча кун олдин шу пост фейсбукда тарқалди, кўплаб инсонлар буни калака ҳам қилишди, университетда ўқишнинг оқибати шу деб пост муаллифининг устидан кулишди, ачинганлар ҳам бўлди.
Аммо мен масаланинг бошқа томони ҳақида бир неча кун ўйладим, нега шунақа ҳолат кузатилади ўзи, ҳатто юртимиздаги энг олди университет битирувчиларининг баъзилари ҳам иш университетни битиргач иш топа олмай охири шунақа ишлар ёки ўз соҳасига алоқадор бўлмаган ишларга ўзларини уришади.
Бунга бир қанча сабаблар бор:
1. Жуда кўплаб олийгоҳларнинг ўқув дастурлари ҳозирги замон талабига мос эмас, ўша эски совет давридан қолган ўқитувчи лекция беради, уни талаба тинглайди ва ўқиб келиб айтиб беради. Ҳеч қандай ижодкорлик йўқ. 50 йил олдин ҳам шу эди, ҳозир ҳам шу, лекин 50 йил олдин режали иқтисодиёт даврида бу усул иш берган, университетни битирган битирувчи тўғри заводга боришини олдиндан билган. Ҳозир эса замон ўзгарди, лекин дастурлар ўзгармади.
2. Талаба мен университетга борсам, ҳамма устозлар бирлашиб менга билимни миямга солиб қўяди деб ўйлайди. Унақа бўлмайди, талаба мустақил ўрганмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди.
3. Фақат мутахассис бўлишнинг ўзи етарли эмас, ҳозирги замонда фақат ўз соҳангни зўр билишинг етарли эмас, сенда мулоқот қилиш, презентация қилиш, умуман олганда ўзингни намоён қилиш, бошқача айтганда ўзингни сота олиш маҳорати ҳам яхшигина ривожланган бўлиши керак. Ишонавер, талаба, сен математикани йиртиб юборадиган даражада билиминг бўлгани билан уни кўрсатиб бера олмасанг, бошқага ўз фикрингни етказиб бера олмасанг, бари бефойда.
4. Меҳнат бозори ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда. Агар битирувчи талаба шу бозорга мослашувчанлик қобилияти бўлмаса, пастки поғонадан жой олаверади.
@bektoshkhatamov