❗️Россияда мигрантларга банкда ҳисоб очиш тақиқланади
Россияда эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
👉 @UnchaMuncha
Россияда эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 5 февралдан бошлаб Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш тартиби қўлланилади. Бундай фуқаролар назорат қилинадиган шахслар учун яратилган реестрга киритилади.
Ушбу режим остида бўлган чет элликлар Россия Федерациясини тарк этишлари ёки Россияда яшаш учун қонуний асосларга эга бўлишлари керак. Бу масала ҳал этилмагунча, уларга нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади.
Аммо, бу қоидадан истиснолар мавжудлиги айтилмоқда. Реестрга киритилганлар қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловларни тўлаш учун пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳисоб рақамларига ойига 30 минг рублдан кўп бўлмаган маблағ ўтказилишига рухсат берилган.
👉 @UnchaMuncha