❗️Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Хумо Аренада «Macan» концерт дастурига кўпчиликни билети сохта экан” сарлавҳаси остида тарқалаётган видеотасвирларга расмий изоҳ
Пойтахтимиздаги “Хумо арена” саройида хонанда “Масаn”нинг бўлиб ўтди. Ушбу концертга киришдаги чипталар текшируви жараёни эса “Iticket” ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг “QR-код”и орқали текширилиб киритилган. Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринишган. Ўз-ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган.
Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган.
👉 @UnchaMuncha