Қочиш механизмлари.
Авторитаризм
Бизнинг жамиятимизда қарамликнинг енгил ифодаланган шакли шу қадар кенг ёйилганки, унинг асло мавжуд бўлмаслиги ниҳоятда кам учрайди.
Бу қарамлик жиловланмаган садомазохизмнинг хавфли белгиларига эга эмас. Бироқ у шу қадар муҳимки, ундан сукут сақлаган ҳолда ўтиб бўлмайди.
Мен бутун ҳаёти қандайдир ташқи кучлар билан илғаб бўлмас иплар билан боғланган одамларни назарда тутяпман. Улар нимани ўйласалар, ҳис этсалар ёки қилсалар ана шу кучга қандайдир алоқадор бўлади.
Одамлар кимдир уларни ҳимоя қилишини, «у» ўзларига ғамхўрлик қилишини кутадилар ва «унга» ўз хатти-ҳаракатларининг бутун масъулиятини юклайдилар.
Кўпинча инсон шундай қарамлик борлигини англамайди. Ҳатто қарамлик ташқи кучнинг ўзи ҳақида ғира-шира англанганда ҳам тушунарсиз бўлиб қолаверади: бу кучни ифодаловчи муайян образ йўқ.
Унинг асосий сифати функцияси орқали белгиланади: у индивидни ҳимоя қилиши керак, унга ёрдам бериши, уни ривожлантириши, доимо у билан бирга бўлиши лозим. Шундай хоссаларга эга бўлган қандайдир «Х» унга сирли ёрдамчи бўлиши мумкин. Маълумки, кўпинча «сирли ёрдамчи» персонификация қилинади: бу Худо ёки қандайдир принцип, ёки реал инсон, масалан, ота-оналардан бирортаси, эр, хотин ёки бошлиқ бўлиши мумкин (уларга мўъжизали сифатлар тиркалади). Бу одамларнинг аҳамияти улар ўйнайдиган роль натижасидир.
«Мўъжизали ёрдамчи»ни персонификациялаш жараёнини кўпинча «бир қарашда севиш» деб аталадиган ҳодисада кузатиш мумкин. «Сеҳрли ёрдамчи»га муҳтож бўлган одам уни ҳаётда учратишни хоҳлайди. У ёки бу сабабга кўра, кўпинча улар жинсий майл туфайли яна ҳам кучаяди. Қандайдир бошқа одам унинг учун мўъжизавий сифатларга эга бўлиб кўринади. У эса ана шу одамни ўзи билан боғлиқ мавжудотга айлантиради ва шу кундан бошлаб унга қарам (тобе) бўлиб қолади. Факт шуки, иккинчи одам биринчи одамда ўзининг «сеҳрли ёрдамчи»сини топади, бироқ бу билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бу фақат гўё бундай муносабат «ҳақиқий муҳаббат» эканлиги ҳақидаги таассуротни яна ҳам кучайтиради.
📙 Эрих Фромм, «Озодликдан қочиш» 211 бет