Улуғбек Рамазонов | Ulug‘bek Ramazonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


📕 Китоб
📕 Бироз "палсапа"
📕 Парадокс фикрлар бўлиши мумкин (чунки одам ўзи пародоксал)
📕 Кам ёзаман
📖 Бу ердаги ҳамма гаплар ўзимга қаратилган. Ўзим амал қилишим учун ёзаман/балки амал қилмасман.
Админ:

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Шу йилда яна бир янгилик бўлади.


Француз социологи, маданиятшуноси ва мутафаккири Жан Бодрийярнинг «Истеъмолчи жамият» китоби аннотациясидаги шундай ёзилган:

Истеъмолчи жамият — ўзини алдовчи жамиятдир. Бу шундай бир жамиятки бунда инсонлар онгсиз тарзда бахтнинг маъносизлиги, иллюзияси — сароб ортидан қувади. Бу шундай бир жамиятки бунда истеъмол қилиш анчадан бери мантиқсиз мақсадга айланган, «гўзаллик саноати» аёллар танасини «товар» билан айнилаштирган, умум қабул қилинган «муваффақият фалсафаси» эса инсон индивидуаллигини қадрсизлантирган жамиятдир.

Китоб гарчи ўтган асрнинг 70 йилларида, европа ҳаёти асосида таҳлил қилиб ёзилган бўлса-да актуаллиги жиҳатидан ўзбек жамиятида мана шу йилларда — ҳозир ва кейинги 10 йилликларда ўқилиши керак.

Бу китоб ўша пайтларда жамиятдаги интеллектуал қатламнинг миясини «қисиб» қўйган.

—Парча—

Маданий қайта тайёрлаш

Касбий билим, ижтимоий малака, индивидуал йўл нуқтаи назаридан жамиятимизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу қайта тайёрлашдир. Бу ҳар бир инсон учун, агар у иккинчи ўринга тушиб қолишни, узоқлашишни, четлаштирилишни истамаса, у ҳолда меҳнат бозорида ўз билимини, малакасини, умуман, «оператив захирасини» (операционалний багаж) «янгилаш» кераклигини қабул қилиши лозимлигини англатади.

Қайта тайёрлаш концепцияси бугунги кунда, айниқса, корхоналарнинг техник ходимларига ва яқиндан ўқитувчиларга нисбатан қўлланилади. Шунинг учун у билимларнинг узлуксиз ривожланиши (аниқ фанлар, маркетинг техникаси, педагогика ва бошқалар) билан боғлиқдек туюлади, бу «пойгани тўхтатмаслик» учун барча шахслар одатдагидек мослашиши керак.

Аммо «қайта тайёрлаш» қуйидагича маънони илгари суради: бу муқаррар равишда моданинг «даврийлиги»ни эслатади, чунки бу ерда ҳам ҳар бир киши ўз нарсалари, буюмлари, машиналарини ҳар йили, ойлик, мавсумий равишда «урф»да («в курсе») тутиб юриши керак. Агар буни қилмаса, у истеъмолчилар жамиятининг ҳақиқий фуқароси эмас.

Бироқ, шу аниқки биз бу ҳолатда узлуксиз тараққиётни назарда тутмаймиз: мода ўзбошимча, ўзгарувчан, даврий ва бу шахснинг ички хусусиятларига ҳеч нарса қўша олмайди. Бироқ, у ўз хоҳиш-истаклари доирасида бўлмаган — чуқур мажбурлов характерига эга. Бунга жазо сифатида жамиятдан унутилишни, узилишни тақозо этади.

«Билимларни қайта тайёрлаш/ўқитиш»дек илмий ниқоб остида, мода каби тезлаштирилган, хоҳиш-истак доирасидан ташқари — мажбурлов, ўзбошимчалик билан қайта ўзгартиришнинг бир турини ўзида яширмайдими? У билим даражасида ва инсонларнинг «бошқарилувчи урфдан қолганлик»ни ўзида яширмайдими, каби саволларни туғдириши мумкин.

—тугади—

Қизиқарли жойлари кўп, аммо таржима қилишга одам эринади. Мана шу бобнинг давомида қайта тайёрлашларнинг тиббиётдаги, спортдаги ва бош. аналогиясини келтириб ўтади.


Ўзим ёзиб, ўзим улашдим рукнидан.

Эрих Фроммнинг иккинчи (бир неча йиллар аввал цензура билан нашр этилган) китоби нашрга тайёрланмоқда.


Китобнинг кириш қисмидаги муаллиф сўзбошисининг баъзи жойларни тўлиқ тушуниш учун гуглга мурожаат қиляпман.

Психология йўналишларидан бўлган Когнитив (фикр) ва бихевиористик (хулқ-атвор) психология назарияларини ўзбек тилида, тушунарли, лўнда бўлган маълумот топиш қийинроқ. Қуйида шу ҳақидаги мақолага линк.

✍ Нейропсихолог, профессор Зарифбой Ибодуллаев

https://asab.uz/yangiliklar/200-fikrimni-zgartirajmi-eki-ulimni.html


Ҳатто энг таниқли ва ўқиш зарур бўлган психологларнинг ҳам китобларини ўқиб чиқишга вақт кўп кетади. Шунинг учун, бу йўналишни бошлаб берганлардан тортиб, ҳозирги пайтгача изланишда бўлган соҳа вакиллари асарларининг асосий назария, ғояларини жамлаган, улардаги муҳим фикрлар, қарашлар билан танишиш учун керакли китобни ўқиш фойдали бўлади.

Ушбу китобда 50 та классик психологларнинг асарлари, ўртача 10 бетдан баён қилинган.

Булар билан танишиб чиққандан сўнг қайси муаллиф ёки йўналишни чуқурроқ ўрганишни танлаш мумкин.


Шу ерда турсин.

***

"Фашизм шахсий ва ижтимоий умидсизлик, тушкунликдан униб чиқади".

***

"Фашизм аниқ ижтимоий идентлигини йўқотган кишиларга уларнинг энг муҳим ютуғи ана шу ягона юртда туғилиб ўсганида эканини уқтиради".

***

"Демак, фашист руҳиятининг ўқ илдизи онгнинг турли фитналар, айниқса, халқаро фитналар ҳақидаги ўйдан халос бўла олмаслигидир".

***

"Доҳий ўзига ҳокимият демократик йўл билан берилмагани, балки босиб олинганини билгани учун ҳам куч қудрати омманинг заифлигига асосланганини ҳам асло унутмайди. Улар шунчалар заифликлари боис раҳнамога муҳтож ва унга муносиб бўлишлари зарур.

Шу нуқтаи назардан ҳар бир киши қаҳрамон бўлишга тарғиб қилинади. Мифологияда қаҳрамон ғариодатий шахс ҳисобланса, фашистик мафкура учун бу норма. Фашистик бўлмаган жамиятларда оддий инсонларга ўлим ёмонлиги, аммо унга босиқлик билан муносабатда бўлиш лозимлиги айтилади. Диндорларга эса ўлим илоҳий бахтга етишишнинг оғир йўли экани уқтирилади. Фашистик жамиятларда эса қаҳрамонона ўлим қаҳрамонона умрнинг мукофоти сифатида тарғиб қилинади. Қаҳрамон фашист ўлимни чин дилдан истайди, уни сабрсизлик билан кутади. Сабрсизланар экан, кўпроқ одамни ўлдиради".

Тўлиқ ўқиш


Очилмай сўлдинг. Беҳазил айтганда ёшликдаги маҳмадоналик ўтди.


Репост из: Наврўза
​​Айни ҳозирги кайфиятимдан фойдаланиб қолишим ва албатта, уни қайгадир нусхалаб қўйишим керакдек туйилди.
Одам дунёни ўзидан фарқли ҳолатда қабул қиладиган бошқа бир одамдан нафратланиши табиий а, сенингча? Бироқ, мен бир вақтлар ўша ўзим нафратланадиган тоифалар умрини яшай бошлаганимда нима ҳис қилишни унута бошладим. Ҳар қандай мансубликларим ўз кучини йўқота бошлади. Мен бир вақтлар назаримга илмаган, дейлик нафратланган тоифамга мансубман айни пайт ва биламанки, ҳозир ҳам нафратимни қўзғаб турган тоифанинг эшигини қоқаман вақт ўтиб. Бу ёзувларни, бу хотираларни қачондир кўзим тушиши мумкин бўлган жойда қолдиришим кейинчалик менга қанчалар азоб бериши ўзимга маълум. Ва шуни англаб туриб ҳам ёзаётганим эса ўз ҳиссиётларим билан ўйнашишимдан бўлак нарса эмас.
Тўхта, гапирмай тур! Эшит озроқ... Эҳтимол, шу охирги ёзғиришим бўлар. Бари бўғзимга қадалган. Ёзғириш, нолиш, ўзингдан руҳий қурбон ясаш, дунёни қабул қила олмаслигингни мана шу ёзмалар билан ниқоблаш, одамларни, атрофни тушуна олмаслигингни уларга нисбатан бошқачароқ – гениалроқ шаклдаги қарашларга эга эканлигинг билан оқлашга уриниш... Йўқ, дейишинг мумкин. Билмадим, деявер. Эҳтимол, дунёга оптимист кўзи билан қарайдиган, ким яратганини ҳатто ўзи ҳам билмайдиган қадриятлар унга қачондир саодат келтиришига Худога ишонгандек ишонадиган одамни кўрсанг, сениям кулгинг келар. Мен ҳозир унга нисбатан бирор муносабат пайдо қилолмай қолдим ўзимда. На ачина оламан, на ҳавас қилолишим мумкин. Ўзи умуман нега уни ўйлашим керак? Нега у менинг ҳисларимга таъсир эта олиши керак? Ўзимнинг кўнглимда ўзим марказга чиқа олмаётган бир вақтда унинг дунёни англаши ҳақида ўйлашим менда нимани ўзгартиради?
Ўзининг ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олишга ожиз одам муҳитдан, атрофдан, шароитдан ёзғиришни бошлайди. Дунё менинг хотиржамлигим кафиллигини олмаганлигини тушуна бошлаган лаҳзамдан бошлаб, ҳамма-ҳаммаси: қоғозга тушган барча қораламаларим ўзимни устимдан кулаётгандек туйила бошлади. Чунки ҳаммасида мен – қурбонман. Ҳатто вазиятни ўнглашга уриниш истагини ҳам йўқотган қурбон. Оламга тиланиб ёзилган ҳиссиётлар уюмидан кўра атрофимдаги реал оламда чин маънода яшашга уриниб кўриш менга кўпроқ ёрдам бера олишига ишона бошладим. Кейинми? Кейин барчаси эриш туйилишдан ўзгасига ярамай қолди.
Айтганча, ҳислар... Мени янгилаб бориши мумкин бўлган ягона илинжим улар. Бироқ, унинг самимий майллари кетидан эргашган вақтим ҳис қилинадиган бандилик, йўқотилган озодлик, ўз эркинг билан бой берилган эркинлик аламичалик ҳеч бир туйғу мени ҳанузгача қийнай олмади. Қайсидир кун ичимда онгли ҳаётни яшашни истайдиган бир “мен”им пайдо бўлади-ю, ўзимни ожиз ҳис қилишимга ўзи имкон яратиб берган бошқа бир бўлагимни бутунлай йўқ қилишга уринади. Мана шу “мен”им устунлик қилиб турган вақтда ўзимни “эмоциональ арғамчи” измига топшириб қўйганимни ўйлашнинг ўзиёқ миямда дўзахнинг шаклини пайдо қила бошлайди. Мен ҳиссиётлардан қочиш билангина ўзимни сақлаб қолишим мумкин эди, холос. Бироқ, қайсидир лаҳзаларда у ўзининг сендан минг карра кучлироқ эканлигини исбот этмоқчидек, ҳаёлингга сенинг измингсиз бостириб келади ва яна унинг қўлида қандай тусларга киришинг мумкинлигини ожиз кузата бошлайсан. Барибир, сен уни ҳис этиб кўргинг келади. Бошингга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибатларни ҳам аллақачон ҳис қилиб кўришга, тасаввуран уни яшашга уриниб кўрганингга ишонаман. Чунки, барибир сени қалқитиб юбориши мумкин бўлган ҳислар доим ўзингни кучли тутиш мажбуриятидан халос қилади. Сени билмайман, бироқ мен мана шу кучли бўлиш кераклигини унуттира оладиган ҳисларга эҳтиёжмандман. Улар менга керак. Баъзан эркинликнинг масъулиятидан қутулмоқлик учун ҳам!

@navroza_m


2020 йилдан бери излаётган китобимни топдим.

М. Ҳайруллаевнинг "Мантиқ" дарслиги бошқаларидан фарқи мантиқ ва грамматиканинг қатор атамаларини, масалан, тушунча ва сўз, ҳукм ва гап каби атамаларни баёт этиш жараёнида ўзбек тилига хос хусусиятлар эътиборга олинган.

"Ўқитувчи" нашриёти, 1993 йил


Қочиш механизмлари.

Авторитаризм

Бизнинг жамиятимизда қарамликнинг енгил ифодаланган шакли шу қадар кенг ёйилганки, унинг асло мавжуд бўлмаслиги ниҳоятда кам учрайди.

Бу қарамлик жиловланмаган садомазохизмнинг хавфли белгиларига эга эмас. Бироқ у шу қадар муҳимки, ундан сукут сақлаган ҳолда ўтиб бўлмайди.
Мен бутун ҳаёти қандайдир ташқи кучлар билан илғаб бўлмас иплар билан боғланган одамларни назарда тутяпман. Улар нимани ўйласалар, ҳис этсалар ёки қилсалар ана шу кучга қандайдир алоқадор бўлади.

Одамлар кимдир уларни ҳимоя қилишини, «у» ўзларига ғамхўрлик қилишини кутадилар ва «унга» ўз хатти-ҳаракатларининг бутун масъулиятини юклайдилар.
Кўпинча инсон шундай қарамлик борлигини англамайди. Ҳатто қарамлик ташқи кучнинг ўзи ҳақида ғира-шира англанганда ҳам тушунарсиз бўлиб қолаверади: бу кучни ифодаловчи муайян образ йўқ.

Унинг асосий сифати функцияси орқали белгиланади: у индивидни ҳимоя қилиши керак, унга ёрдам бериши, уни ривожлантириши, доимо у билан бирга бўлиши лозим. Шундай хоссаларга эга бўлган қандайдир «Х» унга сирли ёрдамчи бўлиши мумкин. Маълумки, кўпинча «сирли ёрдамчи» персонификация қилинади: бу Худо ёки қандайдир принцип, ёки реал инсон, масалан, ота-оналардан бирортаси, эр, хотин ёки бошлиқ бўлиши мумкин (уларга мўъжизали сифатлар тиркалади). Бу одамларнинг аҳамияти улар ўйнайдиган роль натижасидир.

«Мўъжизали ёрдамчи»ни персонификациялаш жараёнини кўпинча «бир қарашда севиш» деб аталадиган ҳодисада кузатиш мумкин. «Сеҳрли ёрдамчи»га муҳтож бўлган одам уни ҳаётда учратишни хоҳлайди. У ёки бу сабабга кўра, кўпинча улар жинсий майл туфайли яна ҳам кучаяди. Қандайдир бошқа одам унинг учун мўъжизавий сифатларга эга бўлиб кўринади. У эса ана шу одамни ўзи билан боғлиқ мавжудотга айлантиради ва шу кундан бошлаб унга қарам (тобе) бўлиб қолади. Факт шуки, иккинчи одам биринчи одамда ўзининг «сеҳрли ёрдамчи»сини топади, бироқ бу билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бу фақат гўё бундай муносабат «ҳақиқий муҳаббат» эканлиги ҳақидаги таассуротни яна ҳам кучайтиради.

📙 Эрих Фромм, «Озодликдан қочиш» 211 бет


Психолог, психиатрлар ўлими.

Психологлар ичида юрак билан боғлиқ касалликлар сабабли ўлим ҳолатлари фоизда анчагина кўп бўларкан.

1. Альберт Бандура (1925-2021) психолог.
Ўлими: Юрак етишмовчилиги.

2. Эрих Фромм (1900 1980) жамиятшунос психолог, психоаналитик.
Ўлими сабаби: Инфаркт

3. Альфред Адлер (1870 1937) психиатр, психолог.
Ўлими сабаби: Юрак хуружи

4. Виктор Франкл (1907 1997) психиатр, психолог.
Ўлими сабаби: Юрак етишмовчилиги

5. Ролло Мэй (1909 1994) психолог, психотерапевт.
Ўлими сабаби: Сурункали юрак етишмовчилиги

6. Карл Роджерс (1902 1987) психолог, психотерапевт.
Ўлими: Юрак хуружи

7. Абрахам Маслоу (1908 1970) психолог.
Ўлими сабаби: Инфаркт

8. Эрик Берн (1910 1970) психолог.
Ўлими сабаби: Юрак хуружи

9. Курт Левин (1890 1947) психолог.
Ўлими сабаби: Юрак етишмовчилиги

10. Уильям Жеймс (1842 1910) психолог.
Ўлими сабаби: Юракдаги муаммо

Ирвин Ялом эса ҳали ҳам ҳаёт)

Шу канал


Репост из: Muhrim / Муҳрим
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
16 декабрь куни «Book.Uz» китоб дўконида «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан қайта нашр этилган «Лолазор» романи тақдимоти ва роман муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст билан учрашув бўлиб ўтган эди. Учрашувда ўз вақтида президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида ишлаган ёзувчи нега адабиётдан сиёсатга ўтгани-ю, сўнг сиёсатдан нега кетгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берганди.

Юқорида ўша учрашувдан бир видеопарча:

00:04 — Тахминан 1995—1996 йилларда, конвертация бекор қилиниб, 100 та оилага конвертацияга рухсат берилган даврларда сиёсатдан хафсалам пир бўлган;
00:31 — Биз бошида романтик эдик, тўғри йўлдан кетаётганимизга қаттиқ ишонардик, лекин кейин бизнинг керагимиз бўлмай қолди;
01:46 — Агар ўша вақтларни сўкадиган бўлсанглар, ўша сўкиладиган одамлардан бири бўлишим керак, менинг ҳам айбим бор-да, қўлимиздан ҳеч нарса келмади-ку;
02:24 — Масалан, Ислом ака сиёсатдан ҳеч бўлмаса 10 йил аввал ўз ихтиёри билан кетганида эди, сизларнинг хотирангизда ҳам жуда катта тарихий шахс бўлиб қоларди.




— Bir doktor bundan ancha ilgari xuddi mana shunday gaplarni aytgan edi, — dedi qariya. — Yoshi ulug‘, aqlli-hushli odam. U ham sizga o‘xshab ochiq, ammo hazilga olib, alamli hazilga olib gapirgandi. Men, — deydi, — insoniyatni sevaman, biroq o‘zimga o‘zim hayron qolaman: men insoniyatni umuman qancha ko‘p yaxshi ko‘rsam, odamlarni, xususan, shuncha kam sevaman, yaʼni alohida-alohida odamlarni, yakka-yakka shaxslarni aytaman. Xayollarimda insoniyatga ehtiros bilan xizmatlar ko‘rsatishni jon-jon deb orzu qilaman va agar nogahon mendan talab qilib qolinsa, zarurat tug‘ilsa, ehtimol, xochga mixlanishdan ham aslo qaytmasdim, shunday bo‘lsa ham, hech kimsa bilan loaqal ikki kun bir xonada birga turolmayman, buni ko‘p tajribadan o‘tkazganman. U menga salgina yaqin tursa, shu ondayoq uning shaxsiyati ustimga bostirib kela boshlaydi va erkimni boʻgʻadi. Men bir kun ichida eng yaxshi odamni ham juda yomon ko‘rib qolishim mumkin: birini ovqatni juda uzoq o‘tirib yerkan deyman, boshqasini tumov bo‘lgani, tinimsiz aksa urgani, burnini qoqqani uchun iqim suymaydi. Men, – deydi o‘sha kishi, — menga salgina teginib ketishsa, darrov odamlarning dushmaniga aylanaman. Bovujud, doim shunday hol ro‘y beradiki, men xususan odamlarni qanchalik yomon ko‘rsam, insoniyatga umuman bo‘lgan muhabbatim shunchalik alangali bo‘lib borardi.
— Ammo nima qilsa bo‘ladi? Bunday hollarda nima qilish mumkin?

©️ Fyodor Dostoyevskiy, «Aka-uka Karamazovlar»


Бугунгги ўлжалар.

Мана шу қизил сериядаги (философия на пальцах) китобларни олавериш керак: асарга изоҳлар берилади. Дизайниям ишкалат. Лебоннинг "Омма психологияси" ҳам шу серияда чиққан, ундан ҳали учратмадим.

"Антихрупкость"ни ҳам жавонга териб қўямиз.


Гўринг нурга тўлгур Нитше, китобинг чиқди


Инсонга унинг ҳаёт даражаси, аҳволига мос бўлган бойликка интилиши учун рухсат берилади. Бироқ катта бойликка интилиш тадбиркорлик эмас, балки очкўзликдир. Очкўзлик инсонни ўлимга олиб борувчи оғир гуноҳдир.
Савдо-сотиқ қонуний машғулотдир. Турли мамлакатларнинг табиий бойликлари ўртасидаги тафовут шундан гувоҳлик берадики, бунинг шундай бўлиши илоҳий башорат орқали белгиланган. Бироқ бу хавфли иш. Инсон умумманфаатлари йўлида савдо билан шуғулланаётганлигига ва унинг оладиган фойдаси меҳнат учун тўланадиган адолатли ҳақдан ошиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
✍️ Эрих Фромм, "Озодликдан қочиш"

Нега энди ўйин (қимор) пул топишнинг бошқа ҳар қандай усуллари, мисол учун айтайлик, савдо-сотиқдан кўра ёмонроқ экан?
✍️ Фёдор Достоевский, "Қиморбоз"


Репост из: SOʻZ KIMYOSI
Твиттерда биздаги табу мавзулар ҳақида қизиқ тред ўқиб қолдим. Муаллиф телеграфда қўйган экан. Ўқиб, мулоҳаза қилиб кўришга арзийди.

Диққат! +25

https://telegra.ph/Olim-va-muhabbat-10-15


Adog'i yo'q o'yin.

"Kalmar o'yini"ni bir o'tirishda 9ta seriyasini ko'rib chiqdim.

Buyuk asarlar nima, bilasizmi? Kalavaning uchi yo'qligida. Asar o'rtasida voqealar, qahramonlar qadamlari, qilmishlari(поступок) bir-biriga o'ralashib ketadi va bu voqelik abadul-abad davom etuvchi ayblashu oqlashga yetaklaydi. Shu orqali kim haqligi keyinga qoldiriladi. Hozircha aybdor noma'lum, demak, yashash mumkin. Dostoyevskiyning ham asarlari boqiy bo'lishiga sabab shu: Kechinmalarning murakkabligi va shu sababli aybdoru aybsizning yo'qligida. Barcha qahramonlar shu serialdagidek aybsiz aybdor, ular shunchaki yashab qolishga urinadi, demak bahslashadi, demak jang qiladi. G'olib esa mahshar kunida aniq bo'ladi, agarda u kun mavjud bo'lsa. (Kelib qolganda yozvorish kerak)

Serialga qaytsak. Syujet haqida O'ktam yozgan, takrorlashning keragi yo'q. Ha, u kapitalizm haqida. "Platforma" filmi singari. Serial ijodkorlariga ko'ra, faqat kuchlilargina emas, balki sof qalblar ham bu o'yinni yutishi mumkin. Ayyorlar va suvarakdek yashovchanlar ham uzoqqa bora oladi, lekin, ijodkorlarning fikricha ular finishga yetib borolmaydi. Har qalay, ular shunga umid qilishadi.

Serial huddi yakuni va chiqish yo'li bo'lmagan tizimni ko'rsatadi. Doira aylanaveradi-aylanaveradi. E'tiborim tushgan nuqta ovoz berish jarayonidagi vaziyat bo'ldi: Ishtirokchilarning yarmi o'yindan chiqmoqchi, qolgani davom ettirmoqchi. Davom ettirmoqchi bo'lgan qismning argumentlari orga qaytmaslik, pullarni yutish, eski do'zaxga bir nimali bo'lib qaytish va yaxshi yashash. Hali yutishing mavhum bo'lgan bu o'yinda g'alaba qozongan taqdiringda ham ruhiy azoblar iskanjasida qolishing aniq.

O'yindan chiqmoqchi bo'lganlarniki esa borini yo'qotmaslik, avvalgi kapitalizm qaynagan dunyoga qaytib, tizimning yaxshi o'yinchisi bo'lishga intilib, sekin-asta o'lish. Ammo hozir emas.

"Katta iqtisodiy mashinaning (tizimning) murvatchasiga aylangan inson".
©️ Erix Fromm

Har ikkala holatda ham azob-uqubat tortasan. Xullas, baribir shu o'yinni hammamiz o'ynayapmiz. Ortga qaytishga ko'pchilik rozi bo'lmaydi. Ammo serial oxirida umid bor. Biroq bu serialda! Bizning o'yinda qutqaruvchi qahramon yo'q. Pessimizm uchun uzr)

Bugun kech bo'ldi, ertaga doiradagi o'rnimni egallashim kerak. Dunyoni dushanbadan o'zgartiraman!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бонус

Показано 20 последних публикаций.

119

подписчиков
Статистика канала