ДAРД ҚAДРИ
"Вақт қадри, неъмат қадри" ёки шунга ўхшаш гапларни кўп эшитамиз. Чиндан ҳам неъматларни қадрлаш, уларга шукр қилиш инсоннинг вазифаси ҳисобланади.
Лекин ҳаётда шундай бир туйғу борки, ундан инсонлар қочади, ундан тезроқ қутулиш йўлларини қидиради ва унинг ҳам буюк неъмат эканини англамайди. У ҳам бўлса "дард" неъмати. Етук инсон дард билан яшайди. Унинг дарди буюк дард, чуқур тафаккур ва теран назардан ҳосил бўлган, ўтмишга назар солиб келажакка нисбатан қиладиган хавотиридан келиб чиққан дард. У шундай дардки, ўз соҳибини ўз халқи ва уммати учун қалбидаги барча яхшиликларга еришиш йўлларини излашга, ёмонликлардан омон қолишлари учун имкониятлар қидиришга чорлайди. У шундай ажиб туйғуки, у кирган қалб ўз манфаатини унутади, ўз миллати саодатга еришиши учун ўзидан кечади. У дард соҳиби ўз бошига келиши мумкин бўлган савдоларни жуда яхши англайди, ҳатто, тинчгина ўз ҳаётини фаровон яшашни ҳам жуда яхши билади. Aммо унинг имони, виждони бунга йўл қўймайди. Яқинда ҳамма қатори унинг ҳам бошига тушадиган ўлим номли мусибатдан кейинини ўйлайди ва буюк қудрат соҳиби Aллоҳга таваккал қилиб ўзининг йўлида давом этади. Бу йўлда бировдан мақтов, эътироф ёки моддий рағбат кутмайди. Етарки, бошқаларни яхшиликка чорласа ва олдиндаги хавф-хатарлардан огоҳ қила олса...
Хуллас бу шундай буюк ва шарафли дард. Бу аслида Пайғамбарларнинг дарди ва кимнинг қалбида бу бўлса у буюк неъмат соҳиби ҳисобланади.
Aзизлар, бу устозларнинг, муаллим ва мураббийларимизнинг дарди!
—
t.me/UlugbekBuxoriy