Улуғбек Бухорий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек Бухорий саҳифаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


БУЮКЛАР БИСОТИДАН

4.
Ҳукамолар айтади: "Эр аёли касал бўлганда билинади. Аёл эри камбағал бўлганда билинади. Фарзандлар ота - оналари қариганда, ака - укалар мерос тақсимланганда, дўстлар қийинчиликда, қариндошлар бошга машаққат тушганда, ҳақиқий муҳаббат манфаат тугаганда, ҳақиқий мўмин эса бошига синов тушганда билинади. Яна шундайлар борки, ҳолат ва вазиятга қараб ўзгараверганидан уларни билиш ўта мушкул иш".


t.me/UlugbekBuxoriy


ДУНЁ АЛДОВИ

Тулки қопқонга тушиб думидан айрилиб қолди. Думсиз юрганди, бошқа бир тулки кўриб қолиб ундан: "Нега думингни кесдинг?" деб сўради. Думсиз тулки: "Эҳ мен ҳис қилаётган роҳатни ҳис қилганингда эдт... Ўзимни қушдай енгил, осмонларга учиб юргандай ҳис қиляпман" деди. Бу гапларга ишониб иккинчи тулки ҳам думини узди ва қаттиқ оғриқни ҳис қилди. Биринчи тулкига қараб: "Нега мени алдадинг ахир? Ҳеч қандай роҳат йўқку. Аксинча ўлдирар азобку бу" деб ингради. Шунда биринчи тулки унга: "Агар бу ишни мақтаб, чиройли қилиб кўрсатмасак, бошқа тулкилар думларини кесишмайди ва бизни устимиздан кулиб юришади. Шунинг учун бу ишни чиройли кўрсата олишимиз керак" деди. Шу тариқа бир мунча вақт ўтиб кўпчилик тулкилар думларидан айрилдилар. Иш шу даражага етдики, думсиз тулкилар энди думи борлари устидан куладиган бўлишди. Думлилар тулкилар жамиятида ўзларини ноқулай ҳис қиладиган бўлиб қолишди...

Дунё ишлари шундай. Атромиздаги кўпчилик одатга айлантирган, аммо, мантиқан ҳам, дин ёки қадрият жиҳатидан ҳам олиб қараганда хато ҳисобланган ишларни кўрганда юқоридаги зарбулмасал ёдимга тушади. Фасод тарқалганда яхши инсон яхшилиги туфайли айбланар экан... Аллоҳ офият берсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


БУЮКЛАР БИСОТИДАН

3.
Бирлари шундай дейди: "Автобус ҳайдовчисини танимасанг ҳам, поезд ёки учоқ бошқарувчисини билмасанг ҳам ўша уловларда хотиржам ўтирасан. Аммо, бу ҳаётнинг Бошқарувчисини, Яратувчисини билиб туриб ҳам доим безовтасан. Нега бу ҳаётда У зотнинг йўлида хотиржам юролмайсан, ҳар қандай шамолларга қарши хотиржам туролмайсан? Собит ва хотиржам бўл. Сен суянган буюк Зот бор!


t.me/UlugbekBuxoriy


Акрoм Малик жуда катта машаққатлар ва улкан сабр билан буюк мутафаккир, адиб ва олим Алишер Навоийнинг "Ҳайратул аброр" асари устида илмий иш олиб бордилар. Бир неча йиллик тадқиқотлар маҳсули ўлароқ бугун мазкур китоб халқимизга тақдим қилинди.

Асарнинг тилини тушуниш ҳозирда қийин бўлгани учун уни гўзал баён қилиб, ҳамма тушунадиган ҳолга келтирганлар ва унинг аслий тили ва кўринишини ҳам зукко ўқувчининг эътиборига ҳавола қилганлар.
Қисқаси, жуда катта ва салмоқли меҳнат, ҳамда, ҳозирги кунимиздаги кўплаб маънавий инқирозлардан қутилишимиз учун ечимларни ўзида жо қилган ўта муҳим китоб бўлибди.
Кимлигимизни, ўзлигимизни, аждодларимизни ва миллийлигимизни билмоқчи бўлсак - "Ҳайратул аброр"ни олиб ўқийлик! Ҳамма қизиқиб ўқиётган ва тренддаги анча-мунча китоблардан юз баробар ортиқ китоб бу.
Ҳатто «Муқаддима»дан ҳам афзал!


t.me/UlugbekBuxoriy


БУЮКЛАР БИСОТИДАН

2. Ҳаким ибн Ҳизам розияллоҳу анҳу Қурайшнинг катталаридан бўлишига қарамасдан Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан илм ўрганарди. Ҳолбуки, у Муоздан 50 ёш катта эди. Унга "Шу боладан илм ўрганасанми?" дейишганда, "Бизни кибр ҳалок қилди" деган эди.

Дарҳақиқат, илм олишнинг эрта ёки кечи бўлмайди ва ишончли олим топилса ундан илм олиш шартдир! Бу йўлда кибрланиш, уялиш ёки гап - сўзлардан қўрқиш кетмайди.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб "Уялувчи ва кибрланувчи одам илмга эришолмайди" деганлар.


t.me/UlugbekBuxoriy


БУЮКЛАР БИСОТИДАН

1. Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида Шом диёрларига борадилар. Шунда мусулмонлар қўшинининг Шомдаги қўмондони Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ у кишини кутиб оладилар. Буюк қўмондоннинг уйига кирган Умар розияллоҳу анҳу уйда осиғлиқ бир қилич ва озгина арпадан бошқа ҳеч нарса йўқлигини кўрадилар ва беихтиёр "Наҳот бошқа нарсанг йўқ" деб сўрайдилар ундан. Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу: "Эй Амирулмуминин! Бу дунёда озгина муддат яшаймиз ва ўтиб кетамиз. Жамлашга не ҳожат?" дейдилар. Бу гапларни эшитган Умар розияллоҳу анҳу йиғлайдилар ва "Абу Убайдадан бошқа барчамизни дунё ўзгартириб юбордия" дедилар.

Чиндан ҳам бу дунё тезгина тугаб қоладиган ҳаёт холос. Охират ғамида бўлайлик, азизлар!


t.me/UlugbekBuxoriy


АНИҚ КЕЛАЖАК

Азиз ўқувчи! Роббимиз Аллоҳнинг кўрсатган йўлида собит турайлик. Дунёнинг ишлари, келажак ғамлари бизни алдаб, Аллоҳнинг йўлидан чалғитмасин.
Биздан талаб қилингани ҳаётимиздаги ҳар бир ишни У зотнинг ибодати даражасида бажаришдир. Қолганини Унинг Ўзига топширайлик.

Келиши мумкин бўлган яхшилик ёки ёмонлик бизни бугун қилишимиз керак бўлган вазифаларимиздан чалғитиб қўймасин. Келажак тадбирини Аллоҳга қўйиб беринг!

Масалан, фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг йўлини тўсиш учун минглаб гўдакларни қириб ташлади, Уни ўз уйида катта қилди.

Аллоҳ нақадар буюк ва ҳакийм зот!


t.me/UlugbekBuxoriy


БОТҚОҚЛИК ҲАВАСИ

Инсон ўз идеологияси билан, руҳияти билан инсондир. Инсон ўзлигини сақлаб қолиши учун кўп изланиши керак. Оломон «маданият»ига эргашиб, қайси томонга кетаётганини ҳам мулоҳаза қилмаганлар инсонлик номига исноддирлар.
Чет давлатларда юрамиз. Баъзида аждоди мусулмон бўлган миллатларнинг ёшлари тушган ҳолини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Аҳвол ўта жиддий, ўта ёмон. Йигиту қизлар ҳаёсизларча, атрофида ҳеч ким йўқдек, ота-онаси тенги одамларнинг олдида ҳам беҳаё ишлар қилиб ўтиришаверади. Худди мол ёки эшакдай хоҳлаган ишини қилиб турган иккаласи ҳам умуман инсонийликдан насибаси йўқ нусхалардир.
Шу ва шунга ўхшаш хотиралар билан Ватанга йўл олдик. Аэропортда самoлёт кутаётган ўзимизнинг қарокўзлар ҳам ўша жойлардан таъсирланиб ҳамманинг кўз ўнгида бир бирининг пинжига кириб, бир бирига ёпишиб ўлаётганини кўриб дилимиз яна хира бўлди. Хуллас, масалани тушундингизлар.

Кимдир буни оқлайди, ёки кимлардир қоралайди... бу муҳим эмас. Муҳими бу ҳолатнинг ботқоқлигини тушуниб етиш ва унга тушмаслик ёки қандай қутулишнинг йўлини излашдир.

Азиз ота-оналар! Фарзандингизни тўғри тарбия қилинг. Хоҳлагандай эмас, ўзингиз тўғри деб билгандай эмас, балки, ТЎҒРИ ТАРБИЯ беринг уларга. Йўқса, секин асталик билан одамгарчиликдан чиқиб кетади болалар. Бунга сиз сабабчи бўласиз! Аллоҳ ҳидоят қилсин ҳаммамизни.


t.me/UlugbekBuxoriy


АЖИЙБ ОҚИБАТ

Мазлум золимга қуйидагича мактуб ёзди:
"Сен фарзандларинг оқ бўлганда, ишларинг юришмаганда, дуоларинг қабул бўлмаслигию, атрофингдагилар сенга хиёнат қилганида ва дўстларинг сендан юз ўгирганда мени албатта ўйлайсан. Сен амалга ошмай армонга айланган орзуларингда, оғир касал бўлишинг, ожизлашиб қолишингда ва ўзинг учун энг қийматли нарсаларингни бирин-кетин бой беришингда шубҳасиз мени кўрасан. Аллоҳ таоло Ўз адолати билан сенга ғамдан ухлаёлмасликни, ташвишлару муваффақиятсизликдан ҳаётинг барбод бўлишини кўрсатсин!".

Бошимизга тушаётган кўп муаммолар мазлумлар дуосидан эмасмикан, деб ҳам ўйлаб кўрайлик, азизлар! Қанчадан қанча одамлар бир - бирининг ҳаққини ботил йўл билан еётганини ҳаммамиз кўриб турибмизку. Бозорда тарозудан уриб нарса сотиш, савдода ёки ундан ташқарида ёлғон гапириш, бировга туҳмат қилиш, ота - онага фарзандининг зулми, аёлга эрининг зулми, келинга қайнонанинг зулми ва ҳоказо буларнинг барчаси ЗУЛМ дейилади.

Зулм билан дунёда кўп нарсага эришишинг мумкиндир. Аммо, мазлумнинг биргина дуоси билан ҳамма нарсангни йўқотасан! Шунинг учун золим бўлиб қолишдан сақлан!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اتق دعوة المظلوم فإنه ليس بينه و بين الله حجاب
"Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Чунки у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ" деганлар.


t.me/UlugbekBuxoriy


ҚАЙҒУЛИ КЎЗЛАР

Шундай нигоҳлар борки, инсоннинг қалбини тилка - пора қилиб ташлайди. Унинг ўқи таъсиридан ҳосил бўлган аламли оғриқни ҳеч нарса даволай олмайди. У - оиласига бир бурда нон ёки бирор егулик тополмай ночор қолган отанинг нигоҳи, ота - онаси ўлиб, кичкина ука ёки сингилларининг юки улар бўйнига тушган ўн, ўн икки ёшли ўғил ёки қизчалар нигоҳи, очлик зўридан у ёқ бу ёққа секин аланглаб, кейин олдидаги майсани оҳисталик билан узиб оғзига солган кичкинтойнинг нигоҳи, вайронага айланган уйлар даҳшати остида бир неча кун яшаб охири ундан тирик чиқарилган бегуноҳлар нигоҳи ва буларнинг барчасини кўриб ҳам дунёда бепарво яшаётган биздайларга Аллоҳнинг нигоҳи...

Роббим оқибатимизни ҳам, охиратимизни ҳам хайрли қилсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 12-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/mEbp2eeHUyg?si=F2OjZdX9HdRbXUXx

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


ҒУРБАТ

Нафснинг хоҳишлари олдида имконсиз қолган, унга қарши туришга кучи етмай ожиз қолган ақл ғарибдир. Ўз Миллатини, Ватанини яхши кўргани учун унга имкон қадар хизмат қилишга уринсада, лекин бу борада ўзи хоҳлагандай ҳаракатланолмайдиган инсон ғарибдир. Хато йўлни кўриб туриб, ундан одамларни огоҳлантиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, одамлар унинг таълимотига қарши юраверадиган шахс ғарибдир. Ҳақиқатни англаб бошқага англатолмайдиган, ёки англатсада гаплари ерда қоладиган киши ғарибдир.

Хуллас, ғурбат дунё!


t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 11-қисм

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=IWL2zBNDBuk

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 10-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/c-I3OEf48_8?si=OkopZqkWJ0p-bXLs

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


ТАШРИФ

Юртимиз бўйлаб раҳмат шабодалари эсмоқда. "Ислом тинчлик дини" номи остида ўтказилаётган, ҳамда буюк аллома Имом Термизий шарафларига бағишланган анжуманлар юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Ушбу анжуманларга қатнашиш учун азиз ватанимизга ташриф буюрган алломалар ҳаммамизнинг кўзимизни қувнатяпти. Aслида муқаддас динимизнинг тинчлик дини экани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Aммо, ўзини бу муқаддас динга нисбат берган баъзи муросасиз оқимлар ва уларнинг нотўғри хатти ҳаракатлари сабаб динимизнинг номи булғанди. Уларнинг қилаётган ишлари сабаб одамлар бу муқаддас динга нисбатан ҳар хил олақараш қилиши ва кимлардир томонидан бу фикрлар тарқатилаётгани аянчли ҳолат. Шу ва шунга ўхшаш ишлар туфайли юқорида айтиб ўтилган анжуманлар ташкил қилинмоқда. Бу анжуманларда ўзларининг қийматли мавъизалари билан иштирок етаётган уламоларнинг сўзларига диққат билан эътибор қилайлик, азизлар! Уларнинг айтаётган гаплари илмнинг мағзидир.

Бундай байрамларни ташкил қилган ва унга шарт - шароит яратиб берган раҳбарларимиздан, хусусан, юртимиз раҳбари ҳурматли Президентимиздан ва диний идора раҳбари Муфтий жанобларидан миннатдормиз! Aллоҳ уларнинг барча хайрли ишларига мададкор бўлсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


ДAРД ҚAДРИ

"Вақт қадри, неъмат қадри" ёки шунга ўхшаш гапларни кўп эшитамиз. Чиндан ҳам неъматларни қадрлаш, уларга шукр қилиш инсоннинг вазифаси ҳисобланади.

Лекин ҳаётда шундай бир туйғу борки, ундан инсонлар қочади, ундан тезроқ қутулиш йўлларини қидиради ва унинг ҳам буюк неъмат эканини англамайди. У ҳам бўлса "дард" неъмати. Етук инсон дард билан яшайди. Унинг дарди буюк дард, чуқур тафаккур ва теран назардан ҳосил бўлган, ўтмишга назар солиб келажакка нисбатан қиладиган хавотиридан келиб чиққан дард. У шундай дардки, ўз соҳибини ўз халқи ва уммати учун қалбидаги барча яхшиликларга еришиш йўлларини излашга, ёмонликлардан омон қолишлари учун имкониятлар қидиришга чорлайди. У шундай ажиб туйғуки, у кирган қалб ўз манфаатини унутади, ўз миллати саодатга еришиши учун ўзидан кечади. У дард соҳиби ўз бошига келиши мумкин бўлган савдоларни жуда яхши англайди, ҳатто, тинчгина ўз ҳаётини фаровон яшашни ҳам жуда яхши билади. Aммо унинг имони, виждони бунга йўл қўймайди. Яқинда ҳамма қатори унинг ҳам бошига тушадиган ўлим номли мусибатдан кейинини ўйлайди ва буюк қудрат соҳиби Aллоҳга таваккал қилиб ўзининг йўлида давом этади. Бу йўлда бировдан мақтов, эътироф ёки моддий рағбат кутмайди. Етарки, бошқаларни яхшиликка чорласа ва олдиндаги хавф-хатарлардан огоҳ қила олса...

Хуллас бу шундай буюк ва шарафли дард. Бу аслида Пайғамбарларнинг дарди ва кимнинг қалбида бу бўлса у буюк неъмат соҳиби ҳисобланади.
Aзизлар, бу устозларнинг, муаллим ва мураббийларимизнинг дарди!



t.me/UlugbekBuxoriy


Хулоса қилинг

Яқинда бир ролик кўриб қолдим. Бир мусулмон юртидаги аёл психологлар (айнан аёлларга қандай яшаш кераклигини ўргатадиган, шундан турли тренинглар ва дарслар уюштирадиган психолог ва мотивациячилар)нинг йигирмадан ортиғидан бир блогер интервью олибди. Уларнинг барчасига "Ижтимоий ҳолатингиз қандай?" деб савол берганда, фақат биттасидан ташқари ҳаммаси «ажрашганман» деб жавоб берган. Фақатгина биттаси қирқларга бориб қолганига қарамасдан "ҳали турмушга чиқмадим" деди. «Чиқолмайсанамда» дедим, ичимда.

Азизлар, оилада эр ва аёл ўртасидаги муносабат фақат ҳақ-ҳуқуқ талаб қилиш эмас, балки, бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш, момоларимиздек бир гапдан қолиш, меҳр-муҳаббат ва сабр устига қурилган. Бундан бошқасининг охири яхшилик билан тугамайди. Эркак эркак қилиб, аёл аёл қилиб яратилган. Ҳар бирининг оилада ўз ўрни бор.
Одобли бўлингки, оилангиз мустаҳкам бўлсин!

Ҳар-хил маслаҳатчиларга ишонаверманг!
Аллоҳ таоло кўрсатган йўл - энг тўғри йўл!



t.me/UlugbekBuxoriy


Бу кунлар Аллоҳ берган муҳим кунлардир | Улуғбек Бухорий

YouTube:
https://youtu.be/3KNgUNi01Vo?si=dHcVnskIZzTGXS4H

Робиъул аввал ойига атаб...

t.me/UlugbekBuxoriy


Мавлид қилиш жоизми?

YouTube:
https://youtu.be/H4rxyecT1-c?si=Nj7c5xQ4RsaIWg_W


t.me/UlugbekBuxoriy


Робиъул аввал ойини қандай ўтказамиз?

YouTube:
https://youtu.be/OxH2ft4ZZ1c?si=1Qz7wqI1Pw5CW4Vi


t.me/UlugbekBuxoriy

Показано 20 последних публикаций.