Ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланадиган бўлди
Uzdiplomat'да "50 % лик устама она-тили ўқитувчиларига берилади, ўзбек тили ўқитувчиларига эмас" мақоласи эълон қилинган эди. Унда бунинг сабаблари ҳақида таълим вазирлиги мутасаддиларидан изоҳ сўралган эди.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бу масаланинг ижобий ҳал этилганини тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X