Репост из: 🎄✺ KIUT Tarix ✺🎅🏻
Милодий 625-йил 23-март Уҳуд жанги. Уҳуд жанги Бадр жанги каби маккалик мушрикларга қарши олиб борилган даҳшатли урушлардан эди. Мушриклар аввалги урушдаги мағлубиятлари аламини олиш учун жон-жаҳдлари билан жанг қилишарди.Тоққа камончиларнинг қўйилиши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабабларни қаттиқ тутганликлари хабарини беради. У киши: «Мен пайғамбарман, Аллоҳ менга ҳар қанақа ҳолатда ҳам нусрат бераверади!», демадилар. Қўлларидан келганича сабабларни тутар эдилар. Аммо ишончлари сабабларга эмас, сабаблар Роббисига бўлар эди!
Қурайшийлардан Ибн Шиҳоб, Утба, Ибн Қомия, Убай ибн Халафлар қандай бўлмасин, ҳазрати Пайғамбарни (с.а.в.) ўлдиришга қарор бериб, у зотнинг қароргоҳларига бостириб киришди. Убай «Муҳаммадни ўлдираман», деб қасам ичди, аммо Расули акрам уни яралаб, маҳв этдилар. Бироқ Саъд ибн Абу Ваққоснинг мушрик укаси Утба отган тошдан Расули акрамнинг (с.а.в.) лаблари ёрилиб, тишлари синди. Ибн Ҳишом отган ўқ Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) пешоналаридан яралади. Яна бир қурайший Ибн Камиа у зотни қилич билан яралаб йиқитди ва дарҳол Абу Суфёнга бориб, «Муҳаммадни ўлдирдим», дея мақтанди. Душман томони бу хабардан ниҳоятда қувонди.
Мусулмонлар орасида таҳлика, саросима бошланди. Баъзилар қоча бошлади, қўшин парокандаликка юз тутди. Аммо Анас ибн Надир каби «Муҳаммад ўлган бўлса, Аллоҳ боқийдир!» деб жангни давом эттирганлар ҳам бор эди. Ана шундай аламли, фожиали дамларда ҳам ҳазрати Умар (р.а.) Расули акрамнинг (с.а.в.) ёнларидан жилмади, у зотни жон-жаҳди билан душман ҳамласидан ҳимоя қилди.
Уҳуд кунидаги энг оғриқли нуқта камончиларнинг жойини ташлаб кетгани ҳам, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлгани ҳам эмас. Ундаги энг оғриқли нуқта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ёришгани, олдинги икки тишларининг синдирилиши, у кишининг қонларини оқизилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидаги қонни артиб туриб шундай деган эдилар:
«Пайғамбарининг бошини ёрган, тишларини синдирган қавм қандай қилиб нажот топиши мумкин?!».
@hstpkiut