#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу:
Жаҳолатга қарши маърифат-динимиз шиори.Маълумки, жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси-бир қанча бўлиб , улардан энг асосийси-китоб ўқишдир. Дарҳақиқат,китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли туман вас-васаларни киши онгидан қувиб чиқаради. Китоб-ҳаётнинг қоронғу йўлларини ёритиб борувчи чироқдир!
Кўп китоб ўқийдиган инсон ҳаётда улкан муваффақиятларга эришади. Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсонга илмдан кўра кўпроқ фойда келтирадиган нарса йўқ!
Шунингдек , жаҳолатдан кўра зарарлироқ нарса ҳам йўқ !
Машҳур сахоба ҳазрати Али карамаллоҳу важхаҳу шундай деганлар: “Инсонларнин энг қадри ози- илми озидир”.
Илмсизлик, жаҳолат инсониятни тубанликка, халокатга олиб бориши муқаррар. Инсонлар илм орқали Парвардигорларини танийдилар. Дунё ва охиратларини илм билан обод қиладилар.
Шафиқ ибн Иброҳим ал-Балҳий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “ Биз Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳдан: “ Нима учун намоз ўқиб бўлганингиздан кейин биз билан бирга ўтирмайсиз?”,-деб сўрадик.
У киши; “Саҳобалар ва тобеинлар билан бирга ўтиришга кетаман”,-дедилар.
Биз:“Саҳобалар ва тобеинлар қаерда экан?”,-деб, ҳайрон бўлиб сўрадик. Шунда у зот: “ Китоб ўқийман, шунда улар ҳақида , қилган ишлари ҳақида билиб оламан. Сизлар билан ўтириб нима қиламан? Сизлар бекорчиликдан одамларни ғийбатини қилиб ўтирасизлар”,- деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло барчамизга фойдали илмлардан ато этишлигини сўраймиз !
Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст туман “Имомқулбой” жоме масжиди имом-хатиби🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR