Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:
🔰 «Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.
🔺 «Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.
💵 Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.
✖️ «Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.
📈 Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».
АОКАдаги брифингдан
@aoka_uz