🧬С–реактив оқсил (СРО) - жигарда синтезланади ва яллиғланиш жараёни бўлмаганда деярли барча соғлом одамлар қонида паст миқдорда (тахминан 1 мг/л ёки 1 мкг/мл) учрайди.
Бу оқсил илк бор 1930 йилда кашф этилган ва пневмококкларнинг C–полисахариди билан боғланиш қобилияти туфайли шундай номланган.
CРО асосан яллиғланиш жараёни ва тўқима шикастланишига жавоб сифатида ишлаб чиқарилади. Унинг синтезини интерлейкин-6 (IL-6), ўсимта некроз фактори (TNF), интерлейкин-1 (IL-1) кабилар рағбатлантиради:
📈СРО қондаги даражаси яллиғланиш ёки тўқима шикастланишидан кейин 6 соат ичида ошади.
Бактериал инфекцияларда СРО даражаси вирусли инфекцияларга нисбатан кўпроқ ошади. Вирусли инфекциялар, айрим системали ревматик ва сурункали касалликларда СРО қонда 10-30мг/л;
- Бактериал инфекциялар, ревматоид артритнинг фаол босқичи, ўткир миокард инфаркти, жарроҳликдан кейинги даврда СРО ошиши 40–100 мг/л орасида;
Cепсис, куйишлар ва ҳаётга хавфли инфекцияларда СРО 100-300 мг/л ва ундан ошиб кетади.
👉 @Tezyordam_103 (c)
…