🫁
Бронхообтурацион синдром.Келиб чиқиши: Нафас йўлларида ёт моддалар, қусуқ массалари, балғам, шиш, ўсмалар, гематома ёки овоз бойламларининг спазми сабаб ўтказувчанликнинг бузилиши сабаб бўлади.
🩺
Бемор шикояти: Нафас қисиши, йўтал, кўпинча оғриқли.
📃
Анамнез: Обструктив бронхитларнинг қўзиш даври, трахеит, чўзилган бронхиал астма хуружи, сув электролит баланси бузилишидан балғам реологияси ёмонлашуви кабилар.
💉
Тактика. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
✓ Ёт моддалар агар овоз боғламигача бўлганда қул билан, тана ҳолатини ўзгартириш йўли билан ёки Геймлих усули билан чикариб ташланади.
✓ Овоз боғламидан пастга утиб кетган ёт моддаларни чикариш бир мунча қийинроқ, чунки овоз боғламининг механик қитиқланиши ларингоспазмни чақириши мумкин. Бунда санацион бронхоскопия усули қўлланади.
✓ Ларингоспазм авж олиб борганда конико ёки трахеотомия муолажаси утказиш билан нафас йўллари ўтказувчанлиги тикланади.
✓ Ўткир нафас етишмовчилигини
даволашнинг радикал усули бу - трахея интубацияси орқали кисдород билан ИВЛ ва кейинчалик санацион ва даволовчи бронхоскопия ўтказилади.
👉 @Tezyordam_103**
Суратда бронхоскоп.