▪️ Сирка кислотадан захарланиш.
(Ҳар бир тиббиёт ходими дуч келиши мумкин бўлган вазият)
Бу - шиллиқ қаватларнинг кимёвий куйиши ва полиорган етишмовчилик билан кечадиган ўткир ва тез кечувчи захарланишдир.
⚠️Сирка кислотаси билан захарланишнинг хавфлилиги полиорган етишмовчилик ва эритроцитларнинг гемолизга учрашидир. Сирка кислотасининг 96%ли эритмасининг 10-12 мл, 70-80% ли эритмасининг 30-50 мл ва 9%ли эритмасининг 200-300 мл ўлимга олиб келиши мумкин.
Шикояти: Оғиз ва ҳалқумнинг куйишиб оғриши, ошқозон ва ичаклангнинг куйишиб ғижимловчи оғришига, кучли чанқашга. Оғир ҳолларда оғиздан қон келиши, қон қусиш ва сийдик қон аралаш(макрогематурия) келиши кузатилади.
🩺 Захарланишнинг клиник кечиши - Сирка кислотанинг концентрацияси ва қабул қилинган миқдорига боғлиқ.
- Енгил даражадаги захарланишда - Гиперсолевация (сўлакнинг кўп ажралиши) огиз бўшлиги, ҳалқум, кизилунгач шиллиқ қаватларининг куйиб қизариши ва оғриқ кузатилади.
- Ўрта оғир даражадаги захарланишда оғиз атрофи, бўшлиғи, ҳалқум, қизилунгач, ошқозон шиллиқ қавати куйиши натижасида оғиз ва эпигастрал сохада кучли куйишувчи оғрик кузатилади.
-Оғир даражадаги захарланишда қизилунгач, ошқозон, ичак сохаларини
куйиши натижасида ярали некротик қорайишлар кузатилади. Нафас етишмовчилиги, ҳансираш, оғиздан қон келиши ёки қон қусиш, буйрак етишмовчилиги сабабли сийдик қон аралаш келиши (макрогематурия) кузатилади.
🆘 Тез тиббий ёрдам бригадаси тактикаси!
Купинча анамнезга эътибор берилади ва бемордан кислата ҳиди анқиб туради.
Енгил захарланишда паст концентрацияли сирка кислатасини ичган, ҳушида бор бемор ошқозонни ювиш мақсадида сув ичириб қустирилади ва анальгетиклардан 50%-2мл анальгин, спазмолитиклар 2 мл-2%ли папаверин, 1 мл-0,1%ли атропин қилинади.
Ўрта оғир ва оғир захарланишда ошқозонни зондлаш ва 8-10 литр совуқ сув билан ювилади. Ошқозонни зондлашда ниҳоятда эхтиёткорлик билан бажариш керак (қизилунгач куйиши оқибатида зонд жарохатидан тешилиши мумкин). Кучли оғриқ бўлган ҳолларда оғриқли шок келиб чиқишини олдини олишда мқсадида промедол ёки морфин м/о қилинади. Бундан ташқари бронходилятатор томир ичига 10-20 мл * 2,4 % ли эуфиллин, гармонлар преднизолон ёки 8-12 мг дексаметазон юбориш керак.
Транспортировка пайтида ва 500 м- 5 %ли глюкоза билан 50 мл-0.5 %ли новокаинли аралашма в/в қилиш керак.
о.к.к
👉 @Tezyordam_103
…