❗️Расмий муносабат: Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр таъминотидан узилмайди. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабарлар мутлақо асоссиз
Ижтимоий тармоқларда “1 ноябрдан «мусор»дан қарзи борлар тоълиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
Ижтимоий тармоқларда “1 ноябрдан «мусор»дан қарзи борлар тоълиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур хабарни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги «Тоза Макон-биллинг» дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50дан 5 ноябрь соат 23:50гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.
Шунингдек Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотоъғри талқин қилиниши натижасида коъпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлиги тўғрисида огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинча чеклаш амалиёти жорий этилиши юзасидан техник ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз.👇
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️