🇪🇸
Испанияда "қиёмат" манзараси: мамлакатда оммавий блэкаут туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилиндиИспания Ички ишлар вазирлиги электр тармоқларидаги узилишлар ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини маълум қилди. Кўплаб ҳудудларда ҳали ҳам электр таъминоти тикланмаган. Поездлар тўхтаб қолган, Мадрид метроси эвакуация қилинган, светофорлар ишламаяпти.
📵 Шаҳарлар фалаж бўлган: мобил алоқа йўқ, дўконларда сув ҳисоблаб сотилмоқда, батарейкалар тугаган, павербанклар (қувват берувчи батарейкалар) жуда қимматбаҳо товарга айланган (онлайн дўконларда 12 500 еврога сотилмоқда). Электр таъминотисиз ҳатто канализация тизими ҳам ишламаяпти.
🔍 Испания ва Португалия ҳукуматлари тезкор йиғилишлар ўтказмоқда. Ҳодисанинг сабаби техник авариядан тортиб киберҳужумгача бўлган версиялар кўриб чиқилмоқда. Лекин ҳозирча тизимни тиклаш муддати номаълум бўлиб турибди — энг ёмон сценарий бўйича таъмирлаш ишлари бир ҳафтагача чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда.
🛑 Бу воқеа энергетика хавфсизлигининг қанчалик муҳим эканини яна бир бор эслатиб турибди.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️