📝СЕНГА ҚАНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛИШЛАРИН ИСТАСАНГ, БОШҚАЛАРГА ҲАМ ШУНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛ!
Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака-ука, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, дебди. Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли, келаверишсинчи, Худо ҳоҳласа, бир гап бўлар! дебди.
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман. Тонг отибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00-да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? деб сўрабди
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмасларку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, дебди.
- Аллоҳ сизни кечирсин! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, хозир келиб қолишади, нима қиламиз энди?! дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингизку?Тўғри тушунишади! Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бироздан сўнг эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб хайратдан донг қотиб қолибди. Қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
Куёвим қани? деб сўрабди.
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... дебди, зўрға.
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? дебди. Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверадию, лекин ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин? Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз?
Эр:
- Менинг яқинларимми сизникими нима фарқи бор?
Аёл:
- Сиздан ўтинаман! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон бир тайёр таом келтира қолинг дебди
Эри:
- Мен ҳозир узоқдаман. Устига-устак улар бегона эмас, сизнинг яқинларингиз! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг! Токи бу сизга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрганинг, деб қўнғироқни ўчирибди.
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚