📝
Афв ва мағфират ўртасидаги фарқ нимада?
Мағфират – Аллоҳ тало сенинг гуноҳингни кечиришидир. Лекин у саҳифангга ёзилган ҳолда қолади.
Афв – гуноҳингни худди у содир этилмагандай (амал) саҳифангдан ўчириб юбориш билан бирга кечиришидир. Афв ўчириб юборишни англатади, ўчириб юбориш, маҳв қилиш сатр қилиш, беркитишдан кўра кучлироқдир.
Шу сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтишни тавсия қилганлар: “Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”, - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт, кечир.
Ушбу дуони кўпайтиринглар, у ила севиклиларингизни ёд олинглар. Аллоҳим, бизга ҳад-ҳисобсиз ажрларингдан ато эт!
Изоҳ:Авф қилиш - маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳ учун жазолашни тарк қилишдир.
Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афувв Зотдир.
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚