Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Японияга ноқонуний равишда ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
Андижон шаҳрида яшовчи шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради. Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади. Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади. Тошкент шаҳрида яшовчи шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.