TALABA va ABITURIYENT 👩‍🎓🧑‍🎓


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


TALABA ABITURIYENT YANGILIKLARI RASMIY KANALI
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
Reklama @Rekbrend_Uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лимондан 50 баробар кучли, шифомисан-шифо бўлган мева ҳақида биласизми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Кулишлари чиройли ОНАМ!»

Онажонларимиз ҳақида жуда ажойиб мисралар бўлибди, бахтимизга онажонларимизнинг умрлари узоқ, соғ-саломат бўлишсин 🤲🏻

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг


Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.


«Пора эмас, раҳмат сифатида берганди» – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Терговчи иш юритувидаги «дело» бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.

Аммо терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана шундай ош ейишни, ҳеч қайси қиммат ресторанда овқатланишга алишмасангиз керак 😢

Ёшликда бирга ўсган дўстларга юбориб қўямиз


❓Қайси ўқитувчилар аттестациядан озод қилинади, қайсиларига эса тўғридан тўғри малака тоифаси берилади?

Ҳукумат қарорига (130-сон, 28.02.2025 й.) , 2025-йил 1-сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

➖ олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;

➖ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;

➖ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;

➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

➖ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);

➖ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);

➖ олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).


#Диққат #Хушхабар

Ҳафта ўртасида ҳаво исиб кетар экан!

❗️☀️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳафта ўртасидан жадал кўтарила бошлайди

6—7-март кунларига келиб, кечалари 5-8 даража илиқни, кундуз кунлари 14-17 даража илиқни, жанубда 20-22 даражагача илиқни ташкил этади


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вақт ғанимат. 😢

Ота-онангиз борида уларни рози қилиб, дуосини олинг.


"Ҳусановни сотиб олган учун "Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячилар билан бўлаётган муаммолар ҳақида гапирди ва Ҳусанов, Рейсни сотиб олган раҳбариятдан мамнун эканини маълум қилди.

"Марказий ҳимоячиларимиз узоқ муддатга сафдан чиқишди. Менимча, Натан Аке ҳам энди бизга ёрдам бера олмайди.

"Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олгани учун "Манчестер Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. Акс ҳолда, биз учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ва Англия кубогида курашиш иложсиз бўлиб қоларди. Бизда фақат Рубен Диаш бор эди.

Мана шунинг учун ҳам уларнинг бу ерда бўлиш биз учун мўжиза бўлди. Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бутун мавсум давомида бўлди ва ҳозир ҳам бизда давом этмоқда", -дейди Пеп Гвардиола.


Ўзбекистонда 3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

Ўзбекистонда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.

https://t.me/Talaba3


Хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади

Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.
https://t.me/Talaba3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇷 Туркия, Каппадокия.


❄️Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

3-март куни республиканинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши прогноз қилинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Электромобиллар учун утилизация йиғимлари 4 баравар оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари тўрт бараварга оширилди. Жумладан, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари миқдорида, яъни 11,25 млн сўмдан 45 млн сўмга оширилди.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун эса БҲМнинг 210 баравари миқдорида, яъни 33,75 млн сўмдан 78,75 млн сўмга оширилди. Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради. Бу электромобилларнинг нархига таъсир қилиши мумкин.


❗️Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

✅ Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).
✅ Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1-октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).
✅ Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1-январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1-апрелгача75%;
1-июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

🌍 Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

🏛 Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


⚡️Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади

Батафсил 👉🏽https://t.me/Talaba3


#Кун_Тарихи

Бугун 2-Март Якшанба:

• 🌏 Халқаро гугурт куни

• 🌏 Халқаро ўсмирлар руҳий саломатлиги куни

• 🌏 Халқаро мушукларни қутқариш куни

• 1836-йил Техас мустақиллик декларацияси қабул қилинди

• 1933-йил Ню Ёркда „Кинг-Конг“ фильми намойиш этилди

• 1992-йил Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди

• 2008-йилДмитрий Медведев Россия Президенти этиб сайланди

• 1931-йил Совет Иттифоқининг охирги президенти Михаил Горбачов туғулган

• 1968-йил англиялик актёр, Жеймс Бонд ролининиг ижрочиси Даниел Крейг туғулган


Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто "Туркия оқими" инфратузилмасига қилинган ҳужумларни мамлакат суверенитетига таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Европа комиссияси бу ҳолат юзасидан тушунтириш бериши шарт.

Сийяртонинг таъкидлашича, мазкур газ қувури хавфсизлиги Европа комиссияси томонидан кафолатланган бўлиб, агар бу шарт бажарилмаса, Венгрия март ойида Россияга қарши санкцияларни узайтирмаслиги мумкин.


#Тезкор  #Тайинлов

⚡️Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларига янги Бош имом-ҳатиблар тайинланди


Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Дониёр домла Икромов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐈 Бугун 1-Март — Мушуклар куни ҳам экан...

Мушук боқадиганларга юборинг, бугун мушугингизни овқатини кўпроқ беринг! 😄

Показано 20 последних публикаций.