ЎҚИТУВЧИ ВА САРТАРОШ СУҲБАТИ
Таълим ҳақида сўз кетар экан, аксарият юртдошларимиз таълим сифати тушиб кетгани, ўқитувчиларнинг фидойилик кўрсатмаётгани ҳақида бонг уришади... Муаммонинг нимада эканлигига қуйидаги ибратли латифа (латифанинг ҳам ибратлиси бўлар экан) мисол бўлади:
Сарторошхонада ўқитувчи сочини олдираётса, сартарош ундан сўрабди:
-Нега бу таълим сифати пасайиб кетди?
Ўқитувчи жавоб берибди:
-Тасаввур қилинг, сиз соч олишингиздан аввал соч олиш бўйича намунавий дастурни кўриб чиқишингиз, шу асосида ишчи дастур тайёрлаб тасдиқлатишингиз керак. Албатта, дастур асосида календар-режа тузиш керак. Кейин камида 200 бетлик ўқув услубий мажмуа тайёрлайсиз. Услубий мажмуага сарторошлик бўйича хориж адабиётларини таржима қилиб қўшишингиз шарт.
Бу жараён билан параллел равишда пахта теримида иштирок этмасангиз бўлмайди. Кейин сартарошхонанинг олдини, у жойлашган кўчани ҳафтада ҳеч бўлмаса бир марта тозалаб турмасангиз бўлмайди. Чунки сартарашхонага ишчи гуруҳ ташриф буюриб қолса уят бўлади. Ишчи гуруҳ ташриф буюришидан олдин 20 талик саволнома келади. Саволномаларга таёргарлик кўриш керак. Айниқса, соч олдиришнинг ахлоқий аҳамиятига оид ҳафталик баённомаларни тайёрлаб қўйиш, фотоальбомларни илова қилишингиз керак. Дарсни кўп қолдирганларни сизнинг тилингизда айтганда, сочи ўсиб кетганларни уйларига боришингиз, ТТЖ (талабалар турар жойи)да навбатчилик қилишингиз ва маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ўтказишингиз лозим. Бунга қўшимча бириктирилган мактаб ва касб-ҳунар коллежларидан хабар олиб туришингиз....
Шунда сартарошнинг мияси ғовлаб кетиб, ўқитувчига бақирибди:
-Бўлди қилинг-е-е-е! Агар мен бу ишлар билан ўралашиб қолсам, бутун мамлакат аҳолисининг сочи ўсиб, ҳаммаёқни бит босиб кетади-ку, - дермиш...
@Tafakkur3