Ҳазрати Айюб етти йил сабр ва ризо ила бало ичида Худонинг меҳмони билан хушнуд эди.
(Ҳазрати Айюб алайҳис салом Худойи таоло тарафидан ўзларига юборилган ғам ва бало меҳмонлари бн етти йил сабр ва ризо ичра шод яшадилар ва асло улардан шикоят қилмадилар)
Ниҳоятда қаттиқ юзлик бало қайтганидан сўнг, Ҳақ таоло ҳузурида унинг юз турли шукрини сўзласин.
(Қулга етган қаттиқ юзли балодан туғилган ғам меҳмон бўлиб келган еридан қайтганида, у қулнинг сабр ва ризосидан сўз юритиб Ҳақ таолога унинг юз турли шукрини ва мамнуниятини баён этсин)
-“Сенинг муҳаббатинг туфайлидан, Айюб мен маҳбубкушга бир лаҳза юзини буриштирмади” десин.
(Маҳбубдан мурод, нафсоний лаззатлар ва жисмоний завқлар. Маҳбубкуш, орзу ҳавасларни ўлдирувчи ғам-ташвишлар. Айюбдан мурод, Ҳазрати Айюб алайҳис салом каби балога мубтало бўлган Ҳақ йўлининг соликидир)
Вафо, хижлат ва Худонинг илми сабабидан у балолар билан сут ва асал каби эди.
(У ғам фикри Ҳақга қайтган вақтида:
-“Эй менинг Роббим!
У Ҳазрати Айюб машрабида бўлган қулинг сенга бўлган вафоси, сенинг унга зоҳир ва ботинда неъматлар билан ғарқ қилганингни кўриб бир лаҳза учун сендан келган балоларга дод-вой қилишдан, рози бўлмасликдан хижолат бўлганидан ва сенинг унга баҳс юритган илминг сабабидан бошига келган балолар билан унинг вужуди худди асалга аралашган сутдек бўлди” десин. Маълум бўлсин ки, аҳли Ҳақ наздида фикри ғам фикри шодиядан аълороқдир. Чунки фикри ғам, нафсни моддий ҳаёт лаззатларидан совутади ва Аллоҳга буради. Шу ўринда Ҳазрати Робиа қуддиса сирруҳони гўзал сўзларини келтиришни лозим топдик:
-“Менинг ғамим, ғамли бўлганим учун эмас. Балки ғамсиз бўлганим учундир”
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…