Tabreziy_Rumiy.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...
Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Эй биродарим, бир кечагина ухламасанг нима бўлади?
Қоронғу кечада чироқ каби уйғоқ бўлсанг, учқун каби тирик бўлсанг нима бўлади?
Само эшиклари кечаларда очилади, бахтлар кечада уйғонади.
Сен ҳам ой каби ухламагинда толеъ юлдузинг порласин, гўзаллашсин.
Сен самоларга мансуб киши бўлсанг, албатта ўша оламга нисбатан соғинчинг бўлади.
Бу ғурбатзада дунёда, самолардан узоқ қололмайсан, юқорилардан ўзга бир жойда ётиб ухлай олмайсан.
Кечалари йўл юргин, зотан йўлларга кечалари чиқилади, манзилларга кечалари етилади.
Агар сен, ўхшаши ва шериги бўлмаган ҳақиқий Подшоҳни истаётган бўлсанг, Унинг ҳузурига сафарга чиқган бўлсанг, бу гал энди ухлама.
Яхши инсонлар, Аллоҳнинг марҳамати ва муҳаббатининг соясида ухлайдилар.
Эй биродар, буни яхши бил ва асло бошқа жойда ухлама!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


وَإِنِّى لَغَفَّارٌۭ لِّمَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحًۭا ثُمَّ ٱهْتَدَىٰ

Мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб солиҳ амал қилган, сўнгра тўғри йўлда собитқадам бўлган кишиларни албатта мағфират қилгувчидирман.
Тоҳа, 82-оят

(Ўзи гўзалнинг ваъдаси ҳам гўзал, ваъийди ҳам.
Зеро ваъдаси ҳам ваъийди ҳам қулнинг дунё ва охиратда нажот ва саодат топиши учун келди
)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй Афуввун Карийм бўлган Парвардигори Меҳрибоним!
Сенга маълум, биз қулларинг орасида “Қуда тараф” деган ибора бор. Гарчанд обрў ва шарафга эга бўлмаса ҳам “Қуда тараф” дан келган инсонларга етарлича балки ортиғи билан лутф-марҳамат кўргизилади. У қулларинг ўзлари учун қадрли бўлган инсонлар тарафидан келган ҳар қандай хору залил инсонга илтифот кўрсатар экан, сенинг лутфу марҳаматинг ва иззату жалолиятинг ва Ҳазрати Ҳабибинг олдида ким бўлибди?
Биз қулларинг эса ўзинг учун чексиз қадр ва иззатга эга Шоҳи Лавлок бўлган Ҳазрати Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳрида, кўчаю маҳалласида, масжидида бир неча кун меҳмон бўлдик, муборак дастурхонида туз тотдик.
Биз қора юзларимиз билан, журму хатоларимиз билан “Ҳабибинг тараф” дан сенга бормоқдамиз…
Бизни дунё ва охиратда хижолат қилма.
Сен тарафдан бўлган ҳар бир хайрга жуда жуда муҳтожмиз…
Кўп сўзладим, малоллантирдим.
Азизларим, бу гуноҳкорни маъзур тутгайсизлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўта Карийм бўлган Роббимнинг карам дастурхонида меҳмон бўлгани йўл олдик.
Барча қулларига бўлган чексиз лутф марҳаматидан бизлар ҳам умид қиламиз
…🥺




Лаббайкаллоҳумма лаббайк…


Кўзим ҳеч тинмай уни қидиради.
Ваҳоланки у кўзларим ичра яширин.
Қалбим унга муштоқ.
Ваҳоланки у қалбим туб тубида…
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ
💐💐💐
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Эй фазл-марҳамати чексиз бўлган Роббим!
Ранг-баранг дунёдан мен ёлғизгина сени танладим.
Сени танлаганим ҳолда, менинг ғамгин ўтиришим сенинг иззат-жалолиятингга асло лойиқ эмас. Менинг қалбим сенинг қўлингдаги қаламга ўхшайди. Гар шодмон ва гар ғамгинман, барчаси сендан. Мен ким бўлибман ки, сен истаган нарсадан ўзга нарсани истасам? Мен ким бўлибман ки, сен кўрсатган нарсадан ўзга нарсани кўрсам? Менда гоҳида тиконни, гоҳида эса гулни намоён қиласан. Гоҳида гул ҳидлайман, гоҳида эса тикон тераман. Сен бизларни қандай ҳолатда тутсанг, ўшандайман. Сен бизларни қандай хоҳласанг, ана ўшаман. Азал майдонида кўнгилларга ранг бағишлаган ўзингсан. Мен ким бўлибману, меҳр ва нафратим нима бўлар эди? Аввалда сен бор эдинг, охирда ҳам сен ўзинг
борсан. Сен охиримни аввалимдан кўра хайрли қил. Аҳли куфрдан пинҳон бўлганинг каби,
Аҳли динга пайдо бўлган ҳам ўзингсан.
Сен Ўзинг берган нарсадан ортиқ менда ҳеч нарса йўқ!
Чўнтагим ва остинимдан нима излаяпсан…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Муҳибнинг Ҳабибига боқиши эрур салом (хотиржаъмлик).
Орифлар орасида жимлик ҳам эрур калом…


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гул очмас,
Ариқлар оқмас,
Илоҳий нуринг бўлмаса


Сўнар олам,
Нафас қолмас,
Фалак манзуринг бўлмаса


Фироқ йиғлар,
Висол йиғлар,
Азал масруринг бўлмаса


Жамолинг ила фараҳнок эт,
Ёндим Ё Расулаллоҳ...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аъробийнинг Шоҳи ҳақиқий ҳузурига муносиб ҳадия олиб бораяпман, деган хаёл билан саҳродаги кирланган ва ҳидланган кўлмак сувлар билан тўлдирилган бир қанча кўзалари…
У Подшоҳ саройи олдидан соф ва мубаррад бўлган жаннат анҳорлари оқиб турганини қаердан ҳам билсин…🥺😭


Қашшоқ балиқчининг тўрига катта балиқ илинибди. Ичидан қиммат баҳо жавоҳир чиқибди. Хурсанд бўлган балиқчи тошни сотиш учун ҳалол, инсофли заргарга олиб борибди. У тошга узоқ тикилиб:
- “Афсус, мени барча тўплаган зарларим тош қийматига камлик қилади” - дебди. У мамлакатнинг одил подшоҳига боришни, бу тошни нархини фақат у бера олишини маслаҳат берибди. Подшоҳ ҳам у тошга узоқ тикилиб туриб:
- “Сенга 4 соат муҳлат. Тош эвазига зебу-зийнат, олтин-кумушга лиқ тўла хазина омборимдан шу муддат ичида ҳоҳлаганингча ол” - деб буюрибди. Балиқчи омбордаги хазиналар, уюм-уюм олтин ва кумушларни кўриб ақлдан озай дебди. Хали вақтим кўп, бир қоп олтин олсам бутун авлодимга етади, деб олтинлар устида ёнбошлаб, хаёл сура бошлабди.
- “Кулбамни қаср, эшагимни от қиламан, катта ер сотиб оламан” - деб ғафлат уйқусига кетибди. Бир маҳал хазинабон:
- “Биродар, қани ўрнингиздан туринг!!!
Аллақачон муддатингиз тугади” - деб уйғотибди.
-
Тўхтанг, бир ҳовучгина олтин олай” - дебди.
- “Йўқ, сизни муддатингиз тугади” - деб кўнмабди. Қашшоқ балиқчи ҳеч нарсасиз, яна ўша хароба кулбасига қайтибди...
Хулосаи калом шулки, бизнинг ҳам жавоҳир иймонимиз эвазига, Одил Подшоҳимиз Аллоҳ ўз хазинасига яъни дунёга муддат билан киргизди. Биз эса хали ҳамон ухлаяпмиз. Эртаю кеч Хазинабон Азроил а.с уйғотмоқда.
Имкон борида Қуръон, намоз, рўза, яхшилик, поклик, самимийлик зебу зарларидан ўз қопларимизга (қалбимизга) тўлдириб олайлик.
Акс ҳолда кулбамиз (охират)га ҳеч нарсасиз хор ва зор ҳолатда қуруқ қўл билан қайтишимиз бор!!!
Ҳофиз Аллоҳ барча уммати Муҳаммадияни Ўзи сақласин!
Подшоҳи ҳақиқийнинг мислсиз хазинаси бўлган РАМАЗОН, тобора охирлаб бормоқда. Хаёл ва ғафлат уйқусидан уйғонайлик, берилган муддат тугаяпти! Охиратимиз учун қопларни тўлдирайлик!
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мадорим мунисим, пайғамбарим дардимга дармоним.
Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айбу нуқсоним…
Шафоат айласанг ё Саййидо, нобуд бўлгай кўҳи исёним…


Ё Расулаллоҳ!
Муборак вужудингиз Қадр кечаси кабидир. Инсонлар унинг сабабидан юксак шараф ва буюк давлатни қўлга киритадилар. Муборак руҳингиз ҳам ўн тўрт кунлик ойдек порлоқдир. Ушбу сабабдан жаҳолат ва залолат қоронғуликлар йўқ бўлади, тарқайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Мен бир зарраман.
Эй Роббим, сенга жудаям муҳтожман.
Сен лутф-марҳамат кўргизмасанг, мен ғарибларнинг ғарибиман.
Сен бу қулинг учун хайр истасанг, ҳеч бир амали зоеъ бўлмайди.
Менга бир дўстлик бер, қиёматга абадиятга қадар севсин.
Менга бир жон бер, йўлингда фидо бўлсин.
Менга бир кўз бер, дунёда йиғлаб охиратда кулсин.
Менга бир иймон бер, маҳшарда гувоҳим бўлсин.
Эй Роббим, менга сабр бер қабрда нурим бўлсин.
Менга ҳаё ва иффат бер, юзимга парда бўлсин.
Менга одоб бер, бошим эгилган тавозеълик қул бўлайин.
Эй Роббим, илм-тақво бер солиҳ амаллар ишлайин.
Самимий кўз ёшлар бер, азоби оташимни сўндирсин.
Илми ладунний, илми раббоний бер Зотингни яхши билиб яхши танийин.
Менга ҳилм бер, ўзимни билайин.
Ақли кулл ва идроки кулл бер чин иймон билан ҳузурингга чиқайин.
Ўлаётганимда жамолингни кўриб, Зотингга нафси мутмаинна билан розиятан ва марзиятан ҳолда борайин.
Хайрли ва салоҳиятли зурриётлар лутф эт, ортимдан доимо гўзал амаллар дастурхонини юбориб турсин…


Халқ орасида сўзлаган сўзларингни ёлғиз қолганингда ҳам сўзлай оласанми?
Айни ҳис-туйғуларни ёлғиз қолганингда ҳам ҳис қила оласанми?
Агар шундай қила олаётган бўлсанг унда муаммо йўқ.
Эшик олдида Тавҳид, ичкари кирилганда эса Ширк бўлса ярашадими?
Бу иккиюзлик, мунофиқлик аломатидир. Ичи бузуқликни ўзгинасидир.
Сенга жуда ачинаман, сўзларинг ёмонликдан узоқ туриш ҳақида ажиб мисоллар билан тўла. Қалбинг эса фитна ва фасодлар билан тўла.
Тилингда Роббингга шукр айтиб чарчамайсан. Лекин қалбинг доимо Унга эътироз ва исён билан тўлиб тошган…
Ҳазрати Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Фазл-марҳамати чексиз, жалол ва икром эгаси бўлган Роббим!
Бизларни чин мусулмон қулларингдан қил, иккилик ва нифоқдан пок қил


Эй тупроқни олтинга айлантирган ва бошқа бир тупроқни эса башариятнинг отаси қилган Қодири Мутлақ!
Илоҳо,
сенинг ишинг нарсаларни ўзгартирмоқ.
Эҳсон, лутф ва марҳамат кўргизмоқдир. Менинг ишим эса адашиш, унутиш ва хато қилишдир.
Менинг адашишимни ва унутишимни илмга ўзгартир.
Мен бошдан оёғимгача фисқ-фасоддан иборатман.
Сен мени сабр ва ҳилмга ўзгартир...
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


Кофир ҳам, мўмин ҳам Худо дейди. Лекин уларнинг орасида катта фарқ бор.
Гадой, нон учун Худо дейди. Муттақий эса, айни Жон (Аллоҳ) учун Худо дейди.
Агар гадой ўзини нима деяётганини билганида эди, унинг кўз олдида на кам қолар эди, на кўп.
Нон талабида бўлган гадой, йиллар давомида Худо дейди. Худди сомон учун, Мусҳаф ташиган эшакга ўхшаб.
Агар қалбига, лаби айтаётган нарсаси тажаллий этганида эди, қолиби (вужуди) зарра зарра бўлган бўлар эди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу сабоҳ, кўнглим яна сизни эслади...
Tуташди тан қафаси, руҳим ёнди, қовурилди...
Сизсиз на сув топдик, на сувга қондик...
Сиздан узоқлик азобдир, жон Пайғамбарим.

Гул термоқ учун Ёр боғидан,
Ишқим ошди ҳижрон тоғидан,
Салом бўлсин сизга хасрат чоғидан,
Сиздан узоқлик азобдир, жон Ҳабибим...

Сизга, аҳли байтингизга ва асҳобингизга Аллоҳнинг кўп ва хўп салавот ва саломлари бўлсин!
@TabreziyRumiy

Раҳмон ва Раҳим Эгам, барчамизга Ҳабибининг дийдорларини кўришни, ширин каломларини эшитиб ҳамсуҳбат бўлишни ва шафоатларини насиб этсин!


Эшак сенинг каби устун, онгли мавжудот бўлмагани ҳолда ўз эгасини яхши танийди. Уни боғлаганини ҳам, бўшатганини ҳам билади. Бу ишларни бошқа бири қилмаётганини ҳам англайди.
Эгасини кўрганда бошини қимирлатади, қулоқларини ўйнатади, ўзича хурсанд бўлади. Ҳатто овозидан танийди. Чунки эгасининг овози унинг учун бегона эмас.
Чунки унинг қўлидан ем-хашак еган, сувлар ичган эди.
Қандай ҳам ғалати, ҳайрон қоладиган иш ки, наҳот Аллоҳ таоло сенга шу (эшак) чалик ҳам "фаҳм-фаросат" бермаган бўлса?
Сенга нисбатан лутф-марҳаматда бўлган, сени едириб-ичирган, сени саодат ва неъматлари ичра яшатган, сени яратган махлуқотларининг ичида энг шарафлиси қилиб танлаган, ҳеч бир мавжудотга бермаганларини сенга берган Эгангни, сени йўқдан бор қилиб яратган Холиқингни танимасанг?
Афсуслар бўлсин сенга.
Кофирлар каби фақатгина балога дучор бўлган вақтингда Уни эсламоқдасан, бошингни эгмоқдасан, таслим бўлмоқдасан. Зотан нариги оламларга мансуб бўлмаган, у оламларни ўйламаган бош, яримта буғдой донасига ҳам арзимайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Показано 20 последних публикаций.