Эй жавон!
Бу жисм меҳмонхона, ҳар тонг вақтида унга югургилаб янги бир меҳмон келади.
(Аллоҳ йўлида илк қадамларини ташлаётган соликларга нафсоний, шайтоний, малакий ва раҳмоний бўлган бир қанча хавотирлар ҳужум қилади. Бу хавотирларнинг ҳар бири кофир ва ё мўмин, хоин ва ё амин меҳмонларга ўхшайди)
Ҳаргиз “Бу менинг бўйнимга осилиб олди” дема. Зеро тезда яна йўқликга қараб учади.
(Эй солик!
Ҳаргиз бу меҳмонга келган фикр ва хотиралар қалбингда қарор топади, деб ўйлама. Зеро бу фикрларни бири кетиб бири келаверади ва кетгани йўқлик сари учади)
Ҳар нарса олами ғайбдан келадиган бўлса, сенинг қалбингда меҳмондир.
Уни ҳурмат билан яхши кутиб ол.
(Олами ғайбдан мурод, олами маънодир. Зеро олами маъно авомга нисбатан мастур, хосларга нисбатан макшуфдир.
Яъни, олами маънодан сенинг қалбингга ҳар нарса келса у фикр-андиша меҳмондир. Уни хурсанд қил. Ўзингча унинг аҳволини тадқиқ қил. Агар мувофиқи шариат бўлса уни ижро қил, акси бўлса тарк қил. Зеро у меҳмонлар узоқ турувчилардан эмас, тезда яна ғойиб бўлишади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…