ТИНГЛОВЧИЛАР УНИВЕРСИТЕТ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Малака ошириш курси дастурига мувофиқ тингловчилар “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий-тадқиқот университетига ташриф буюриб, муассасада амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, янгиликлар, шунингдек, бу ерда ташкил этилган музей фаолияти билан танишди.
Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий-тадқиқот университети ректори Б.Мирзаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимиз сув хўжалиги соҳаси учун билимли, замонавий фикрлайдиган, бугунги кун талабларига ҳар томонлама жавоб берадиган мутахассис-кадрлар тайёрлаш, фан-таълим ва амалиёт уйғунлигига эришиш борасидаги муаммолар, истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.
Батафсил