Сурхондарё вилояти прокуратураси раҳбарияти томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торожликларни олдини олиш масалалари ўрганилди.
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари И.Қосимов томонидан Музработ туманида ташкил этилган куз-қиш штаби фаолияти, туман электр тармоқлари корхонасида қиш мавсуми учун захираларнинг мавжудлиги ҳамда диспетчерлик хизмати фаолияти ўрганилди.
Бундан ташқари, туман ИИБ вақтинчалик сақлаш хибсхонаси кўздан кечирилиб, биноларни иситиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.