📌 Касб маҳоратини ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-170-сонли қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий- маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясига кўра, Сурхондарё вилояти прокуратурасида навбатдаги "маърифат соати" ўтказилди.
Маърифат тадбирига Термиз давлат педагогика институти ҳамда соҳанинг бошқа тажрибали мутахассислари таклиф этилиб, "Ҳуқуқшуноснинг нутқ маданияти" мавзусида ўзаро фикр алмашилди.
Ҳуқуқшунос ифодали ва ёқимли сўзлаш учун тил бойликларидан керакли сўзларни мазмунга мос ҳолда танлай олиш қобилиятига эга бўлиши зарур.
Бунинг учун сўзни ўринсиз такрорламаслик, сўз шаклини, гап турини тўғри қўллаш, ҳар бир услубнинг ўзига хос белги ва мезонларини онгли идрок қилиш мақсадга мувофиқдир.
Нутқ маданияти сўзловчининг шахсий маданий савияси мезони бўлганлиги учун кишидан катта меҳнат талаб этилади.
Ўта қизиқарли баҳс-мунозара ва савол-жавоб тариқасида ўтган тадбирда ходимлар учун долзарб бўлган саволларга аниқ жавоблар берилди.