Самарқандлик 23 ёшли бьюти-блогер кўп қаватли бино деразасидан ўзини ташлаб, вафот этди
Бугун, 2024 йилнинг 12 декабрь куни Самарқандда фуқаро М.Г. ўзини 8-қават деразасидан ташлаб, жонига қасд қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Манба: https://www.instagram.com/reel/DDebbvDtJhE/?igsh=dzI2YTNxazBxZmVs
Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. Унга кўра, 2001 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаро М.Г. 2024 йилнинг 11 декабридан 12 декабрига ўтар кечаси соат 23:00 атрофида ўзини Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасидаги яшаш хонадонининг деразасидан пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Ҳозирда блогернинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисми томонидан Самарқанд шаҳар прокуратурасига берилган хабар асосида, ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқишган.
Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ҳодиса гувоҳи бўлган шахслардан батафсил тушунтириш хатлари олинган.
Шунингдек, марҳума М.Г.нинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинади.
Марҳумани таниган яқинлари ушбу ҳодисага оиладаги зўравонлик сабаб бўлганини айтишмоқда. Блогер Ақида Ханум у билан ёзишмаларини эълон қилди, марҳума калтаклардан кўкарган излари суратларини жўнатганини кўриб, «Нега у ердан кетмайсан?» - деб сўрашганида, у «Одамлар нима дейди?» - деб жавоб берган. Ва бирин-кетин бошқа маълумотлар ҳам юзага чиқяпти - қайнона-ю қайнсингиллар кун бермагани ҳам аён бўлиб қолди. Кўриниб турибдики, у қаттиқ қўрқувда бўлган. Маълум бўлишича, М.Г. ҳомиладор бўлган.
Ҳаётга ташна, ёрдамга муҳтож одамларга кўмак берган ёшгина бир аёл жонидан тўйиб, ўзини ўлдириш даражасига етиб боргунча қандай азобларга чидади экан? Қандай хўрликларга кўз юмди, қандай туҳматларга қолди экан? Биргина вазиятда турмуш ўртоғи қўл кўтариши оқибатлари акс этган ёзишмалар сизиб чиқди, яна қанча шундай моматалоқлар, гематомалар худди шу каби зўравонлар оиласида яширинлигича қолиб кетяпти экан... Қўл синади, лекин енг ичида қолиб кетаверади, дейишади, бу енг ичидан ҳам узилиб тушган қўл бўлдими энди? Адолат қаерда, қўли югурик зўравон эрлар босими остида яна қанча кўзлар юмилади, қанча ҳаётга нуқта қўйилади? Яна қанча қурбон керак?! Яна қанча аёллар золим қўлидан қутулиш учун ўз жонидан кечишига тўғри келиши керак?!
Бу гапларни гапиришдан маъни йўқ, аслида. Оилани ажримлардан асраш шиори остида қўйни бўрига топшириш, қўни-қўшни нима дейишидан қўрқув тиғи остида эт-бети кўкарган қизларини золим эр уйига қайтариш, эркак кўчанинг одами, уйдан етти қадам чиқса - бўйдоқ, эркак аёлдан бир поғона баландда туради, деган қарашлар билан эркакларнинг исталган айби йўққа чиқарилиб, фазилатга айлантиришда давом этилар экан, бу ҳолатлар ўзгармай қолаверади, қурбон бераверамиз. Интиҳорга сабаб бўлганлар эса, жазосиз, айшини суриб яшаб юраверишади...
#SukutSaqlama