Биз билмаган дунё4-қисмЭнг ёмони эса бу ҳодисани барчасини Маҳлиёни опаси кўриб тургани эди. Эр-хотин иккаласи Маҳлиёни оғилхона олдига судраб келишди. Мен айнан ўша оғилхона ёнида ётган Маҳлиёни расмини чизгандим. Тушимда эса буни жонли гувоҳи бўлдим. Рассомларда эслаб қолиш хусусияти кучли ривожланган, бусиз рассом, рассом бўлолмасди. Маҳлиё ётоқхонада менга опаси ва поччасини тўйи расмини кўрсатган, чунки айнан ўша вақтларда уларни тўйи бўлганди. Севишиб турмуш қуришганди. Улар айбларини яшириш учун молларни гўнги солинадиган ўрани ковлаб Маҳлиёни жасадини келтириб кўмишди. Устидан эса гўнг уюмини солиб ҳеч нима бўлмагандек тартибга солиб қўйишди.
Давоми бор...
#синоат
Давоми
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Биз билмаган дунё:
Уйғонганимда ҳамма ерим сув ичида қолган, тинмай йиғлаганман. Ҳаттоки турмуш ўртоғим юзимга сув пуркасалар ҳам уйғонмапман.
-Улар ўлдиришди...
Яна йиғлаб юбордим.
-Гули нима бўляпти сенга? Нега йиғлаяпсан, одамни қўрқитма бунақа.
-Мен... Мен барчасини кўрдим. Улар... Улар Маҳлиёни ўлдиришдиииииии.
Ўпкамни босолмай йиғлардим.
-Уни мурдаси.... Оғилхонада.
-Бу шунчаки туш. Кўп ўйлаяпсан уни. Тур кийимингни алиштир, шамоллайсан.
Ўрнимдан тура солиб кийим алмаштирдиму, ижодхонамга ўтиб расм чиза бошладим. Чизардим, йиғлардим. Жуда қийин бўлди. Аммо... Мен чиздим. Мен чизган расмларда барчаси аён эди. Ҳатто поччасини опасига қарата қахр билан қарагани,сени ўлдираман деганигача қулоқларим остида.
Бир эмас бир неча расм чиздим. Воқеани бошидан охиригача чизгандим суратларда. Эрим ҳам тепамда қараб турди.
-Энди нима қилмоқчисан?
-Милиция билан борамиз Маҳлиёни уйига. У... У қийналяпти. Бежизга уйига қараб йиғламади.
-Агар у ерда ҳеч нарса бўлмасачи, нима қиласан?
-У ерда аниқ бор. Маҳлиё мендан ёрдам кутяпти. У... Аросатда.
Йиғладим, ёш кетган дугонамга ачиниб йиғладим. Бир қориндан тушган опасидан нафратланиб йиғладим...
Эрталаб кўзларим қизарган ҳолда турмуш ўртоғимни ҳам ишдан қолдириб дугонамни қишлоғи томон йўл олдик. Боришда участка нозирини ҳам олишни унутмадик.
-Ака сизда иш бор эди.
Нозир бизни танимай кимлигимизга қизиқди.
-Бу суратларни кўринг.
-Бу нима?
-Изланаётган Маҳлиё Турдиевани қаердалиги чизилган расм.
-Кўрганмидингиз?
-Биз билан уларни уйига боринг илтимос.
Эрим вазиятни тушунтирди. Сўнгра биргалашиб Маҳлиёларни уйи томон йўл олдик. Маҳсума хола ёлғиз эмас эканлар, лаънати куёвлари ва қизлари ҳам уларни олдида экан. Маҳлиёни опаси нозирни кўриб ранги оқарди.
Давоми бор
Кейинги қисм
#синоат
Давоми
Биз билмаган дунё:
-Нима қилмоқчисизлар?
Почча жойидан турди.
-Оғилхонани кўздан кечирмоқчинисиз?
-Иее бу қанақаси, ҳе йўқ, бе йўқ бировни уйини қандай қилиб текширасиз?
-Бизда далил бор.
Нозир хўжайинимни астойдил тушинтирганлари учун, ўзини ҳудди далили бор кишидек тутарди.
-Кўрсатинг.
-Аввал биз кўздан кечирамиз, сўнгра сиз далилларни кўрасиз.
Нозир шахдам қадамлар билан оғилхона томонга ўтди. Бегона одамни кўриб моллар маради. Кейин эса Маҳлиёни поччасини чақирди.
-Бу ерни ковланг.
Расмда кўрган гўнг уйимини кўрсатди.
-Бу ер неча йиллик ҳандақ, доим шу ерда йиғилади гўнг. Саситиб нима керак буни ковлаб.
-Агар ҳозир ковламасангиз ,сизни жиноийни ишни очилишида ҳалақит берганлик ҳақида баённома тузаман.
-Н...нима?
Почча белкуракни олиб гўнг уйимини четга тортиб ковлай бошлади. Маҳсума хола эса ҳайрон эдилар. Аммо қизиқиш устунлик қилиб жим турардилар.
-Бўлдими?
-Йўқ яна ярим метр.
Поччани қўли қалтираб ковлай кетди. Бу ёқда эса Маҳлиёни опаси дир-дир титрарди. Ана шу лаҳзаларда эса қип-қизил кўйлакни бир парчаси белкуракка илиниб қолди.
Давоми бор....
Давомини эртага 11-30 да жойлаймиз биздан узоқлашманг🌐 Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @Manoliso 🧢