Қудратхўжа "Газ экспорти тақиқланиши ва ўзбек гази иссиқхоналарга берилиши керак" демоқчи бўлган бўлса-чи?
Махфий қарорлар билан ўзбек газ конлари ва ўзбек газ инфратузилмасини эгаллаб олган олигархия ўтган 10 ойда 2,6 млрд.кубдан ортиқ, ўзбек иссиқхоналари эҳтиёжи учун камида 2 йилга етадиган ўзбек газини экспорт қилган ва ноябрдаям газ экспортини қасиратиб давом эттирмоқда.
Албатта, кипрликми, швейцарияликми ёки гонконглик олигархия билан эти ва тирноғини ажратиш имконсиз даражага етган шонли энергетиклар қаторида Бойсунга борганда Бойсун ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олган Шерзодхон Қудратхўжанинг Юнусобод ҳавосидан нафаси бўғилаётганини тушуниш керак. (40 кунда фалак шунақа айланишини ким туш кўрипти?).
Мен яхши гумондаман барибир. Шерзодхон ака газсиз қолиб, шина ва ҳазон ёқаётган Ҳасанбойдаги иссиқхоналарни дрон билан йўқ қилишни назарда тутмаган. Келаси ҳафта пойтахт қозонхоналарида газ ўрнига мазут ёқилиб, нафақат Юнусобод, бутун шаҳарни тутун қопласа, Шерзодхон ака мазут ёқилаётган қозонхоналарни дрон билан уриб тушириш керак демайдику!
Келинг, соғлом ақлга бир ўйлайлик, Қудратхўжа "Газ экспорти тақиқланиши ва ўзбек гази иссиқхоналарга берилиши керак" демоқчи бўлган бўлса-чи?
"Виждон борми", дея шонли энергетиклар ва олигархияга мурожаат қилган бўлса-чи?