#Илтимос_оҳиригача_ўқинг 😭😭😭
Мен 20 йиллик стажим бор хирург-онколог докторман.
Ишимиз ута огир. Бизга купрок хавфли усимтага чалинган беморлар мурожаат килади. Уларни куриб кани энди шу беморни хаётга олиб колсам деб ёниб харакат киласан. Айникса ёш бола булса жуда хам эзилиб кетасан киши.
Мен институтда грант асосида укиганман. Мен бу касбни инсонларни даволаш ва соглом хаётга кайтиши учун танлаганман. Пул учун эмас. Ойликлари кам булса хам сабр килиб юртимни ташлаб кетмадим.
Мен касбимни яхши кураман. Якинда 28 феврал куни ишдан сунг бир беморни онаси доктор тезрок етиб келинг боламни ахволи огирлашиб колди деб мурожаат килди. Беморни бориб курдим ёрдам курсатдим ва тавсиялар бердим. Шошилинчда йулда Радарга хам тушибман.
Тугриси ушбу радарни куйганлар билиб куйинглар. Уша бемор сиз ёки якинингиз булиши хам мумкинку ахир. Мен 4 млн ойлик оламан энди шуни тахминан ярмини штрафга тулайман. Бу канака тизм.? Кани бу ерда инсон кадри.? Биз тиббиёт ходимларига имкон колдирмаяпсиз.!
Халк камерасиз, милициясиз, гвардиясиз яшаши мумкин. Лекин шифокорлар булмаса бир кун хам яшаб булмайди. Барча шифокорлар бир кун иш ташласа нима булади.? бир хафта ташласачи.? Тасаввур килаяпсизларми.? Бизни бундай кийнаб, таламанглар.
Эй Хукумат ва Парламент камера ва радарларга чикарган карорларингни яна бир бор уйлаб куринглар. Бу камера ва радарлардан халк "Додд" деб юбораяпти. Шу жумладан мен хам...
Шермухаммад Умиров
Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌 https://t.me/Soyadagi