📝МАФТУНА
Мафтуна билан институтда танишгандик. Истарали, кўзлари кишига кулиб боқувчи, юзидаги дона холи ўзига ярашиб турган самимий бу қизни ҳеч ким бадавлат оиладан деб ўйламасди. У бошқа давлатмандларнинг эркатойлари сингари ўзини кибрли тутмас, ҳар қандай одам билан бирдек муносабатда бўларди. Ўқиши ҳам ҳаминқадар эмас, отасининг пулига ишониб, “билим оладиган”лар тоифасига кирмасди. Балки у билан қадрдон дугона бўлишимга ҳам унинг шу хислатлари сабаб бўлгандир. Мен эса, ўрта ҳол, фақат ота-онасининг маошига қараб кун кечирадиган оила вакиласи эдим. Астойдил ўқиганим боис, ўз билимимга таяниб олий ўқув юртига кириш насиб этганди. Гарчи Мафтуна билан оиламиз орасида осмон ва ер қадар тафоввут бўлсада, бироқ дунёқарашларимиз бир хил эди. Мафтуна ота-онасининг ёлғиз қизи. Илк марта унинг хонадонига борганимда, дадаси билан ойисидан бироз ҳайиққандим ҳам. Лекин уларнинг худди Мафтуна сингари меҳрибон ва самимий эканликлари кўнглимни бир зумда чароғон этиб юборганди. Икки талаба қизнинг ўзаро муносабати бора-бора чинакам дўстликка айланди. Уч йиллик ўқиш давомида иккимиз ҳам бир-биримизга шу қадар ўрганиб қолдикки, на у, на мен бирор кун кўришмасак туролмасдик. Назаримда, туғишган опамдан ҳам уни кўпроқ яхши кўрардим. Агар аразлашиб қолсак, орадан ўн беш дақиқа ўтар-ўтмай ярашиб олардик. Мафтуна: “Жиннивой, сенга ақл кирмади-я. Шу гапга ҳам хафа бўлдинг-а”, деб қўлимдан секингина чимдиб оларди. Орамизда ҳеч бир гап ёки сир яширилмасди. Оиламиздаги икир-чикирлардан тортиб, то ўқишдаги муаммолар-у, кимгадир мойил бўла бошлаган кўнглимиз кечинмалари ҳақида ҳам эринмасдан сўзлашардик. Бир вақтлар бир шоирнинг “Қиз болага қиз бола дўст бўлмайди, ҳеч қачон”, деган мисраларини ўқигандим. Аммо бизнинг дўстлигимиз ана шу мисраларнинг хатолигини исботлаб турарди.
Баҳор келганига қарамай, ҳамон атрофни ёқимсиз совуқ ҳаво ўз забтига олган. Кўкламни интиқиб кутаётганлар учун бу изғиринлар оғирлик қилаётган бир палла. Аудиторияга кирарканман, Мафтунанинг ўйчан аҳволда деразадан ташқарига қараб турганига кўзим тушди. Одатда, у дарсга мендан кейин кириб келарди. Хонада ҳам иккитам-учта йигит-қизлар ўзаро гурунглашиб ўтиришарди. Негадир уларнинг суҳбатига қўшилмай ажралиб турган дугонамнинг ҳолати менга ташвишли кўринди.
- Мафтуна, салом, - деганча елкасидан секин тутдим. Хаёллар оғушига чўмган дугонам эса чўчиб кетди. Шошганча кўзларини кафти билан артаркан, маҳзун жилмайиб менга ўгирилди.
- Салом, - деди кулимсираб. Кўзлари ёшга тўлиб турганини кўриб, баттар ажабландим.
- Нима бўлди? Тинчликми? – сўрадим хавотир билан.
- Тинчлик, ўзим шундай. Биласанку совуққа аллергиям бор, - унинг алдаётганини сезиб турардим. Дадасининг машинасида келишидан хабарим бор. Қанақасига совуқ унга таъсир қилади?
- Алдама...
- Кейин гаплашамиз, - деганча, секин жойига бориб ўтирди. Мен ҳам ёнига бордим. Қўнғироқ чалиниб, хонага ўқитувчи киргач, ортиқча саволга тутмадим. “Ўзи айтар. Уйида бирор гап бўлгандир”, деган ўй кечди хаёлимдан.
Тўрт пара дарсда ҳам дугонам мени ичини емириб бораётган дарддан огоҳ этмади. Бироқ кўзларининг тез-тез ёшланишга мойил бўлаётганидан, нимадир нохушлик юз берганини сездим. Ҳарқанча яширишга уринсада, аммо маҳзун нигоҳлар “қандайдир кўнгилсизлик”дан дарак бераётгандек туюларди менга. Дарслар тугагач, иккимиз кўчага чиқдик.
- Сен қаёққа борасан? – сўрадим Мафтунадан. Ҳамиша бу савол кулиб, ҳазил билан “Ола тоққа”, деб жавоб берадиган дугонам ўйчан тарзда елка қисди.
- Билмадим.
- Бўпти, мен кетдим, ойим вақтли келишимни тайинлагандилар, - деганча бекат томон юрдим. У эса ортимдан чақирди:
- Дилноз, - овозини эшитиб ўгирилдим. Унинг кўзларидан яна томчилар думалаб туша бошлади. Ёнига қайтдим.
- Тинчликми? Нима бўлди, гапирсангчи, - овозимни бир парда баланд қилиб сўрадим бу гал. – Эрталабдан бери индамайсан.
- Юр, бирор жойга бориб ўтирайлик. Холироқ жойда...