📝БУЮРМАГАН МУХАББАТ
Дугонам келтирган хабардан даҳшатга тушиб, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шоиранинг мийиғида кулиб туриши баттар ғазабимни қўзғатди.
— Мен сенга айтгандим, — деди дугонам киноя билан, — охирги пайтларда бошқача бўлиб қолувди. Ҳаракатларидан, гап-сўзларидан ҳам билиниб турганди. Олдингидек эмас…
— Бас қил! — бор овозим билан бақириб юбордим.
Бўғзимни нимадир ачиштир, шу тобда тўйиб-тўйиб йиғлагим келарди. Нега? Унга нима ёмонлик қилдим? Саволлар бир-бирини етаклаб келарди-ю, аммо жавобига келганда… бир сас йўқ.
Овозимни эшитган чоғи, хонамнинг эшигини қия очиб, онам ичкарига мўралади ва:
— Тинчликми? Ким бақирди? — дея сўради оҳиста. Сўнг йиғламсираб ўтирганимни кўриб, секин ичкарига кирди. — Сенга нима бўлди, Гулмира?
Кўзларимдан икки томчи ёш юзимга думалади. Айёр дугонам эса дарров вазиятни тўғрилашга тутинди:
— Вой, Сожида опа, бунингизнинг қанақалигини биласиз-ку… Иккаламиз айтишиб қолгандик, эркатой қизингиз дарров йиғлашни бошлади.
Ойим унга ишонқирамай менга қаради. Шоиранинг гапини маъқуллаган бўлиб, аранг бош қимирлатдим:
— Сиз чиқиб кетаверинг, хавотирланманг…
Онам чиқиб кетгач, Шоира бошимга кўрсаткич бармоғи билан ниқтади.
— Калланг жойидами сенинг? Энди бир ками онангга ҳам йигитим бошқа қиз билан юрибди, дейишинг қолувди?
— Юрибди дема! — алам билан гапирдим.
— Ҳа, нима фарқи бор? Гувоҳлар бор, кўришган.
— Йўқ, барибир, ишонмайман. Нодир мендан бошқасини демайди.
Шунақанги ишонч билан гапирдимки… Дугонам эса бурнини жийирди.
— Бунча содда бўлмасанг, ана телефон қилиб кўр. Ҳозир ёнимга кел, дегин-чи келармикин? Келмайди. Чунки ўша қизнинг контрактини тўлашга ёрдам бериш учун бирга ректоратда юрибди.
Тавба, Шоира шунча маълумотни қаердан олганига ҳайронман. Атиги уч кун ўқишга бормадим-а… Шу уч кунда Ер тескарисига айланиб кетгандек гўё… Биров ёнингда бошқаси билан кўрдим, деб турса, шубҳаланиб қоларкансан. Мен ҳам айни дақиқаларда шубҳа-гумонлар гирдобида қийналардим. Нодир ҳам сўнгги уч кун ичида кам телефон қилгани рост. Телефон гўшагини олиб, унинг қўл телефон рақамини тердим. Икки марта гудок кетди-ю,
кейин узилиб қолди. Юрагимни ваҳима борган сари домига тортиб борарди. Яна қайта-қайта рақам тердим, охири нариги томондан «Ўчирилган» деган овоз эшитилди.
— Ана, кўрдингми, ўчириб қўйди. Бўлмаса сен билан кўпроқ гаплашиши керак-да…
Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Ҳаммаси Шоиранинг гапларини тасдиқлаб турарди.
— Ўша гувоҳларингни менга ҳам кўрсатасан! — дедим қатъият билан.
— Вой, майли. Ўша Сайёранинг курсдошлари-да…
Очиғи, энди Шоиранинг фисқу фасодини эшитгим келмаётганди.
— Кетасанми? — дедим унга тап тортмай.
Шоира аввалига ҳайрон бўлди.
— Қаёққа?
— Уйингга.
— Ҳайдаяпсанми? Вой-вў, кетаман… Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи, — яна нималарнидир тўнғиллаб хонадан чиқиб кетди у.
Ҳовлидан онамнинг овози эшитилди:
— Шоира, ўтирмайсанми?
— Қизингиз ҳайдади, кетяпман…
— Нега ҳайдайди? Жуда тез уришасизлар-да ўзиям…
Ҳеч кимнинг овозини эшитмаслик учун қулоқларимни ёстиқча билан ёпдим. Ич-ичимдан хўрлигим келарди.
Бу йигитни қандай севиб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Биринчи курсда Нодир билан нуқул жанжаллашардик. Уни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ эди. Дарсларда ҳам иккимиз дарров айтишиб қолардик. Аммо муҳаббат дегани икки дилни аввалига уриштириб, сўнг яқинлаштираркан-да…
Қайси кундан уни чин дилимдан яхши кўрганимни билмайман. Биргина инкор этилмайдиган ҳақиқатим — уни севишим!
Икки йилдан буён кўз қорачиғимдек асраётган муҳаббатимни бировга топшириб қўярканманми? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У менинг ягона орзуим! Ана шу Сайёраси билан керак бўлса, уришаман, юлишаман. Ким бўлибди у ўзича…
Кечга яқин Нодирнинг ўзи қўнғироқ қилди.
— Ҳа, — дедим истар-истамай телефонни қўлимга оларканман.
— Қалайсиз?
— Раҳмат, яхши. Ўзингиз-чи… Телефон қилсам, ўчириб қўйдингиз?
— Зарур иш билан банд эдим-да.
— Ҳа, бошқалар… — дедим-у, тилимни тишладим. Яхшиси, ўз кўзим билан кўрмагунча индамай турганим маъқул, деб ўйладим.