📝Ожиза
(муаллиф тилидан ҳикоя қилинади)
Қиз бола палахмон тоши дейдилар. Бу ибора менга нисбатан айтилган бўлса керак, ёки ким айтса ҳам топиб айтган.
Дугоналарим бирин--кетин турмушга чиқа бошлади. Оиламиз ночорлиги учунми, отам ташлаб кетгани учунми, негадир менга совчи келмади. Кўчада кўрган йигит борки бефарқ ўтолмайди, қадди-қоматим келишган, ўзим ҳам чиройлиман. Йигитлар анча вақтгача ортимдан юрадида, уйланишга келганда ҳусни бўлмасада бойроқ оиладаги дугоналаримни танлаб кетади. Шундай қилиб.ёшим ҳам 25га кирди. Укаларим бору, тайинлик иши йўқ, улар ҳам уйланадиган ёшга етиб қолди. Энди менга ҳамма қариқиз бўлиб қолдинг, сени ҳеч ким олмайди, деб гапира бошладилар. Бир куни холам янги гап топиб келди. "Сени корейсга узатамиз, Кореяга кетасан.."
--Хола, қайси корейсни менга кўзи учиб турган экан?--дедим кулиб.
--Шунақа фирма бор экан. Кореядан уйланадиган йигитлар келади, фирмадагилар ўзи учрашув белгилайди, ёқсанг, тегиб кетаверасан.
Аввалига роса қаршилик қилдим. Кейин Корея сериалларидаги олифта, кўркам йигитлар кўз олдимга келиб розилик бердим.
Учрашув тайин қилинди. Яхши емакхонадаги ажойиб овқат ва йўлкира фирма ҳисобидан экан. Бир пайт кўзлари тирнаб очилгандек қисиқ кўзли, бўйи пак-пакана биттаси кириб келди. Юрагим орқага тортиб кетди...
--Йўқ!--дедим. Ҳеч ким мажбурламади. Кейин орадан бироз вақт ўтиб яна биттаси билан учраштирдилар, униси ҳам ёқмади. Бора-бора бу учрашувлар менга ёқиб қолди. Текин, бунинг устига тансиқ овқат, яхшигина йўл ҳақи. Икки йилгача ҳар хил корейслар билан учрашувга чиқиб юрдим.
Учинчи йилга ўтганда уйдагиларнинг зуғумидан, қариқиз деган тавқи лаънатдан қутулиш учун ҳам биттасини танладим. Бу йигит бошқаларига нисбатан новчароқ, муҳими кўзларида ўзим қидирган меҳрми, нимадир бор эди.
Хуллас, Кореяга кетдим. Мен у пайтларда муслима қизларнинг ғайридинларга турмушга чиқиши мумкин эмаслигини билмасдим. Ўзим номоз ўқимасам, яна қанақасига муслима бўламан деб ҳисоблардим...
Кореядаги уйимиз осмонўпар бинонинг ўнинчи қаватида экан. Корейс тилини умуман билмайман, эрим иккаламиз имо-ишора билан гаплашамиз. Корейслар жуда кўп ишлайди. Турмуш ўртоғим ҳам эрталаб кетиб, кеч қайтади. Уйда битта ўзим зерикаман. Бир куни дераза ойнасини артмоқчи бўлдим. Ичкаридан артиб бўлиб ташқарига чиқдим. Оёқларим сиғадиган жой бор экан. Амаллаб жойлашдим, деразани ортидан ёпиб артдим, қайтиб очаман десам дераза очилмади!
Ўнинчи қаватдан пастга қарагани қўрқаман. Ўзим билган калималарни ўқиб худойимдан ёрдам сўрайман. Бир пайт пастдан бир аёл ўтиб қолди. Жоним борича бақирдим. Тепага аланглаб мени топди, аммо арвоҳ деб ўйлади шекилли, чинқириб қочиб кетди. Шу алфозда юрагим терак баргидек титраб туравердим. Тилимда ўзим билган оятларни такрорлайман. Орадан қанча вақт ўтди, билмайман
Ана яна битта киши кўринди. Қўлимдаги ойна артишга олган латтани отдим. Аллоҳнинг қудрати билан тўғри бошига бориб тушди.Ўзбекчалаб бақира бошладим. У ҳам ўз тилида нимадир деб бақирарди. Шунда ҳатти ҳаракатидан нечанчи қаватда эканимни сўраётганини пайқадим. Қўлим билмн ўн сонига ишора қилдим.
У уй қоровулига хабар қилди шекилли, турмуш ўртоғим ишини ташлаб етиб келди..
Шу воқеа бизни бир-биримизга, мени Аллоҳга яқинлаштирди...
Ўзбек қизи бўлсамда, муслима саналсамда номоз нима, рўза нима, савоб нима, гуноҳ нималигини билмасдим. Онам, қариндошларим ҳам қизини ғайридинга узатиш гуноҳ эканлигини билмаган, назаримда, ёки ортиқчалик қилган бўлсам мендан қутулишни истаганмикан?
Мусофирликда эрмагим телефон, интернет. Интернет орқали ибодатларни ўргана бошладим.
Турмуш ўртоғим ёмон одам эмас эди, фақат қалбим очилгани учун ҳам энди бу одам билан яшай олмаслигимни билардим...
Аммо уйимга ҳам қайта олмасдим... У ерда мени ким ҳам кутарди. Тўғри онам бор, аммо ёши элликка яқинлашсада қишлоқдан Тошкентга кетиб мардикор бозорида, тирикчилик ғамида юрган муштипаримга мен ҳам бир дардисар бўлардим.