📝Хоҳ ишонинг хоҳ ишонманг.
Антиқа синов.
Шукрона телефонида кетма-кет турган рақамларга бир зум иккилангнача тикилиб қолди. Кейин эса Шухратга телефон қилишга қарор қилди. Балки бунга сабаб, кеча синфдошлар, дўстлар даврасида Шавкат бир оз қўполлик қилганидир. Аслида, қўполлик хам эмасди бу. Шунчаки, Шукронага бироз ёқмаганди Шавкатнинг гапи.
-Байрам кечаси кўчада тўпланамизми?-Шукрона ўртоқларига шундай таклиф ташлади.
-Ў, зўр бўларди!-Шухрат икки кафтини бир-бирига ишқаб, таклифни мақуллади. Бу йигит шу даврадагилар каби Шукрона билан бирга Болалар уйида ўсиб улғайган эди.
-Байрам аслида оила даврасида нишонланади!-Эътироз билдирди Шавкат. –Айниқса, сендақа қизлар ярим тунда кўчада дайдиши яхшимас. Қизлар бирорталарингникида тўпланиб кутиб олсаларингизам бўлади янги йилни.
Даврадаги синфдошлар ичида фақат Шавкатгина болалар уйида тарбияланмаганди. Аммо, онаси Латофат хола у ерда тарбиячи бўлиб ишлар, хар бир бола уни эслаганда қалбларида мехр туйғуси аксланарди. Мехрибонлик уйида бир миш-миш хам тез-тез давра айланиб қоларди. Нима экан, Латофат хола фарзандсизлиги туфайли оиласи бузилгач бола асраб олган экан. Оиласи бўлмагани учун бу ишни катта акаси Мўминнинг номидан амалга оширган, акаси ўз қарамоғига олган болани синглисига берган дейишади. Лекин, Шавкат Мўминни дада деб, аёли Мастурани хам ойи деб тили чиққанмиш.
Шукрона мехрибонлик уйида вояга етгач хаёт кўчаларида ўзига муносиб хамрох танлаш арафасида эди. Атрофида айланишиб юрадиган йигитлар хам йўқ эмасди. Айниқса, Шавкат ва Шухрат биринчи давогарлардан эди. Латофат телефонидаги икки йигит рақамларига бироз иккиланиб тургандан сўнг, Шухратга сим қоқишни ихтиёр этди. Очиқ турган дераза ойнасидан пастга хавотир билан тикилганча йигит жавоб қилишини кута бошлади.
-Шухрат, қаердасиз?-қизнинг овозидаги йиғи, қўрқув бир зумда Шухратни сергак торттирди:
-Тинчликми Шукрона? Нега йиғлаяпсан?
-Тез етиб келоласми?
-Хўп! Нима гап ўзи?
-Одам ўлдириб қўйдим?
-Нима?! Қанақасига?
-Уйга маст ўғри кириб олган экан. Тегажоғлик қилаётганди би-ир итарсам, деразадан пастга тушиб кетти.
-Йўғе!? Учинчи қаватдана?
-Ха Шухрат, қўрқиб кетяпман. Энди нима қиламан? Қамалиб кетаманми?
-Қамалмайсан, ўзингни химоя қилгансанку!
-Ё...-қиз айтсамми йўқми дегандек бироз жим тургач, режасини айтти.-Ё сиз келиб хаммасини бўйнингизга оласизми? Ахир, ахир сен учун ўлимгаям тайёрман дердингизку?
-Албатта Шукрона, сен учун хаммасига тайёрман.-йигит нима деб ўзини олиб қочишни ўйлай бошлади.- Аммо, мен қамалиб кетсам сен бир ўзинг қоласанми?
-Нима қилай унда? А-а-а,-Шукрона баралла йиғлаб юборди.
-Бўлди тинчлан Шукрона. Йўли бор. Сен Хозир Шавкатга телефон қил. Қани, у хам сен учун хар ишга тайёрми йўқми билиб оласан. Мен сал туриб ўзим сенга қўнғироқ қиламан.
-Ало? Ало?-қиз қисқа ва тез сигнал бераётган телефонига қараб қолаверди. Кейин дарров Шавкатга телефон қилди. Унга хам худди хозирги гапларини такрорлади. Аммо, ундан хам Шухратники сингари жавоб олсамчи, дея юраги безовталана бошлади.