: «Нима? Отаси уруш қурбони?»
Нима хаёлдалигимни дарҳол пайқаб:
— Ҳайратга тушманг, — деди Шаҳризода. — Менинг отам урушдан анча кейин, етмиш саккизинчи йили, йигирма ёшида ҳалок бўлган. Аскарликда. Бир вақтлар тупроққа фашистлар кўмиб кетган минанинг тўсатдан портлаши натижасида.
Вужудимни ҳаяжон қамраб олди. «Ана гап қаёқда…»
— Фақат отанг тўғрисида ёзасанми? — сўради Илҳом.
— Йўқ, албатта. Иккинчи қаҳрамоним — онам. Ёш умрини отамнинг хаёли-хотираси билан ўтказган онажоним!
— Учинчиси… мен? — кулимсиради Илҳом.
— Йўқ, домлажоним… — дея менга қараркан ёш кўринди Шаҳризоданинг кўзларида.
Ҳаяжонландим. «Мен? Эй, Худойим. Нимага?..»
— Э-э унда тўртинчи экан-да шўрлик эр?
— Йўқ, Илҳом ака, сиздан олдин болам ўтирибди навбат кутиб. Даврон ўғлим! Болажоним! — пичирлади Шаҳризода Давронни меҳр билан бағрига босаркан…
Қишлоқдан кўчиб кетганимизга ҳам уч-тўрт йил бўлди. Бир куни Илҳом қўнғироқ қилди-ю, гап орасида:
— Ўқимаган қиз асарини ёзиб тугатди, шекилли, энди… чизиш билан овора, — деди беғубор куларкан.
— Чизиш билан, дейсизми?
— Рассом ҳам бўлмоқчи чоғи. Лекин фақат сизнинг расмингизни чизади, Мақсуд ака!
— Нима? — анграйиб қолдим. — Менинг расмимни?
— Деворда осиғлиқ турган суратингизга тикилганча хаёл суриб ўтирган экан, ўзимни гўлликка солиб, «Бу кимнинг расми?», деб сўрасам…
Унинг гапи мени эсанкиратиб қўйди. Кейинги гаплари қулоғимга кирмади. Аъзои баданим титраб кетди. «Қизиқ, у нега менинг расмимни чизади? Расмимни чизиб, деворга… Эй, Худо, нимага? Ҳеч ҳам тушунолмайман, намунча унинг «меҳри тушиб» қолган менга?!»
Бир неча кун гарангсиб юрдим. Юрагимни ғулғула босганди.
«Нима учун? Шунчалик нега хаёлинг менда, Шаҳризода? Нега? Нимага ахир, сабаби не?..»
Шаҳризодадан мактуб келди. Сайёрага. Менга ва Давронга саломлар йўллабди. Ана, Сайёра жавоб ёзаяпти.
— Сиз ҳам ёзасизми?
— Мен? Сенинг ёзганинг…
— Эҳ, Шаҳризода… — хаёлчан эди рафиқам. — Сиз ўз ўрнингизда ёзасиз, дадаси. Унинг қанчалар яхши кўришини биласизми?
Ногаҳон бир қалқдим:
— Яхши кўради? Кимни?
— Сизни-да, — деди аёлим жилмайган кўйи. — Ҳа, Шаҳризода сизни яхши кўради. Сабабини биласизми?..
Шу онда юрагимда нималар кечаётганидан мутлақо бехабар ҳолда давом этди у:
— Сизни кўрса, биласизми кимни кўргандек бўларкан? — Отасини!
— Отасини?! — донг қотдим.
— Ҳа. Отасига икки томчи сувдек ўхшаркансиз. Жамила опа ҳам аллақандай бошқача қарарди сизга. Эътибор берганмисиз? Бунинг сабабини Шаҳризодадан кейинроқ билволдим.
Аёлимнинг гапларини эшитиб, мени гўё чақмоқ урди. Карахтман. Қиёфам ўзгариб кетди чоғи, Сайёра:
— Сизга нима бўлди, дадаси? — сўради хавотирланиб.
Шаҳризода кўз ўнгимга келди. Юзимга меҳрли қарашини кўргандай бўлдим.
«Дадамни эслатасиз, устоз!»
Бош эгаман хижолатдан ёниб. Ҳа, нимадир ёндиради менинг юрагимни. Айбдорлик ҳисси! Мен гумроҳ, мен аҳмоқ…
«Қандай хаёлларга боргандинг, ярамас? Сиймонгда ўз дадасини кўргандай бўлса ота меҳри, дийдорига зор бечора қиз. Сен бўлсанг… Сен бўлсанг…»
Чуқур хўрсиндим-у, негадир бироз енгил тортдим. Кўнглим жойига тушгандай бўлди, мени қийнаётган саволларга, ниҳоят, жавоб топгандай бўлиб: «Ўхшар эканман-да, Шаҳризоданинг шаҳид отасига. Шунинг учун… Шунинг учун ҳам…»
— Мақсуд ака…
Турмуш ўртоғимга «Нега шуни вақтлироқ айтмадинг?» деб бақиргим келди-ю, ўзимни босдим — кўнглини хира қилгим келмади. Фойдаси йўқ эди. Аслида, унда нима айб?
Бошимни кўтардим. Бир алфозда ўтирган Сайёрага жилмайиб боқдим.
— Хайрият-э, қошларингизнинг тугуни ёзилди. Нима бўлди сизга?
«Нима бўлганини қандоқ унга тушунтирай? Қандоқ тушунтирай?!»
Илҳомдан мактуб олдим. У шундай ёзибди: «Мақсуд ака, шогирдингизни табрикланг — китоби чиқди. Эсингиздами, кулиб «Ўқимаган қизнинг биринчи романи» дегандим, фаришталар омин деган эканми, ана адабиётимизда янги романнавис!. Институтда ўқиш, афсус, унга насиб қилмади — ўқитаман дегандим, ваъдамни бажаролмадим. Лекин бойиб кетиб асарини китоб шаклида нашр эттиришга, кечроқ бўлса-да, муваффақ бўлдим. Шунисигаям шукр, деяпти шогирдингиз.