📝 Ҳаёлларидан уялиб қолган устоз
Сайёра Шаҳризодага мактуб ёзаяпти. Ёнида хаёлотга берилиб ўтирибман. Шу қизни эсласам, вужудимни аллақандай ғалати ҳислар қамраб олади. У билан боғлиқ айрим хотиралардан ҳаяжонланиб, ўзимни ноқулай сезаман…
Ёмғирли кун эди ўшанда. Мен навбатчиман. Бундай ҳолатларда мактаб навбатчисининг иши мушкулроқ — танаффус пайти болаларни ташқарига чиқариб бўлмайди. Йўлакларда ҳам тинчликни сақлаш керак.
Катта танаффус. Шаҳризода бир дугонаси билан иккинчи қаватда, дераза ёнида суҳбатлашар, лекин кўзлари, қарамасам ҳам ҳис этяпман — мен томонда.
— Синфга кирсаларинг бўлармиди…
Улар олдинма-кетин синфга кирди, мен хаёлга толдим. Кўз олдимда Шаҳризода.
Бу гўзал қизнинг сирли нигоҳидан, тўғриси, ғалати ҳолатдаман. Қарашлари қалбимда ташвишлар туғдиряпти. Наҳот…
«Йўқ, йўқ, бўлиши мумкинмас. Оқила, фаросатли қизлигидан унга ҳамма ҳавасда. Иболи. Ўқишлари ҳам аъло. Лекин…»
Кунлар ўтар, Шаҳризода ўша қизиқ одат — яширинча мен томон сирли боқишларини ҳамон ташламасди.
Кейинроқ Шаҳризода хусусида ҳаддан зиёд ўйлаётганимни пайқадим. Ҳа, ҳаддан ташқари. Қаерда бўлмай, хаёл мени беихтиёр Шаҳризода томон элтар, қаерга қарамай, гўзал сурати кўз ўнгимда. Ўзимда қандайдир ўзгариш, бошқача ҳолатни сезиб, ростдан хавотирга туша бошладим: «Худойим, бу нима аҳвол? Наҳотки… ошиқ бўлдим? Ўқувчимга? Оилали, бола-чақали ўқитувчи ўз шогирдига? Э, йўқ, нималар деяпман… А, унда уни кўриш истаги намунча кўнглингда жўш уради? Ҳамиша учрашгинг келади ўша қиз билан? Мактабга келдингми, дақиқа санаб, 11-синфга дарсинг яқинлашишини сабрсизлик билан кутасан? Синфга кирдингми, Шаҳризоданинг тароватли чеҳрасидан кўз олгинг йўқ? Нега бундай? Нима учун?»
Ўзимни маломат қиламан: «Сенга нима бўлди, Мақсуд? Ақлинг жойидами? Аҳмоқона хаёлларни йиғиштириб, ўзингни қўлга ол, у ўқувчинг!»
Бахтим экан, бир воқеа сабаб тезда ўзимни қўлга олишга эришдим. Кутилмаганда мактабда Сайёра оғриб қолди. Дўхтир чақирдик.
— Касалхонага олиб бориш керак, — деди «Тез ёрдам»да келган шифокор. — Буйраги шамоллаган, шифохонага ётқизмасак бўлмайди.
Гангиб қолдик. Ўғилчамиз Давронни нима қиламиз? Онасиз гўдакнинг ҳоли не кечади?
Мактаб фарроши Жамила опа:
— Давронжонни ўйламанг, — дея Сайёранинг хаста ва паришон нигоҳига қаради. — Хотиржам бораверинг, синглим. Соғайиб келганигизга қадар болага биз қараймиз.
— Сиз?!
— Мен ва мана — Шаҳризода!..
Сайёрани шаҳар касалхонасига олиб бордик. Давронга қараш Шаҳризода ва унинг онаси зиммасида. Аввалига анча қийналишди. Онасиз қолган гўдак кўп йиғлар, инжиқлик қиларди. Лекин Шаҳризоданинг, ҳа, айниқса, Шаҳризоданинг меҳрибонлиги кор қилгандек, кўп ўтмай улар «она-бола» бўлиб кетишди.
Соғлиғидан кўра болани ўйлаётган турмуш ўртоғим фарзандимизнинг ишончли қўлларда беозор катта бўлаётганидан беҳад мамнун. Шаҳризода ва унинг онасидан ғоят миннатдор.
Жамила опанинг уйида ўтирибмиз. Шу вақт Шаҳризода уялинқираб:
— Отам тўғрисида бир нарса ёзяпман, устоз, — деди.
«Ялт» этиб унга қарадим.
— Яхши қиласан, сингилжоним. Газетада эълон қилинган мақоланг таъсирчан чиққанди. Ҳаракат қилсанг, янада яхшироқ нарсалар ижод қилишинг мумкин. Истеъдод бор сенда. Лекин истеъдодниям тарбиялаш керак. Айтмоқчи, нима ёзяпсан отанг ҳақида?
Қизнинг отаси аскарликда вафот этган экан. Ичи тўла андуҳ, кўзлари ғамгин. Маҳзун жилмайиб:
— Билмадим, ҳикоя бўладими ёки қиссами… — деган эди, турмуш ўртоғи: «Мен биламан-да, — дея суҳбатга аралашди юзида табассум билан, — роман бўлади ёзганларинг. Ўқимаган қизнинг биринчи романи. Ўқимаган қиз — романнавис!»
Илҳом хохолади. Жамила опа қошларини чимириб, куёвига юзланди:
— Нега ўқимаган экан? Болам мактабни беш баҳолар билан тамомлади. Институтда эса… сиз ўқитасиз-да энди, ваъдага вафо қилиб.
— Албатта, онажон. Институтга обораман бу ўқимаганни, бойиб кетганим заҳоти! — шундай деб Илҳом хотинига кўз қисиб қўйди: — Бойиб кетамиз-а, Шаҳри?..
— Худо хоҳласа, — деди Шаҳризода жилмайган кўйи, — китобим чиқса-ю, бир жомадон қалам ҳақи олсам… Лекин китобнинг номини анчадан бери ўйлаб юрибман: «Гирмон урушининг сўнгги қурбони». — Маъқулми?
Ҳайрон бўлдим