📝КАЙНОНАМГА УХШАШНИ ХОХЛАМАЙМАН..
(хаётий хикоя).
Мен ношукр ва нобакор қайнонага келин бўлиб, қон ютаётган бахтсиз келинлардан бири бўлдим…
Тўғрисини айтсам, қайнонамнинг барча кирдикорларига, мени калтаклатиши, камситиши, тиним бермай ишлатиши, чўрисидай азоблаши дилимни оғритса-да, чидаганман. Биринчидан, отасиз ўсганим, муаммоларим билан онам ва икки укамнинг тинчини бузмасликни ўйлаганим учун барча қийинчиликларга сабр қилаётган бўлсам, иккинчидан, турмуш ўртоғим — Элдор акани яхши кўрганим учун ҳам унинг хорижга ишлагани кета туриб: «Агар мени севсанг, барчасига сабр қил. Худо хоҳласа, укамни уйлантиришимиз билан алоҳида бўлиб чиқиб кетамиз. Унгача яхши-ёмон гапларни кўнглингга олма», деганларига итоат қилаётгандим.
Кунлар бир маромда ўтарди. Оғироёқ бўлсам-да, келинлик уйимда мен билан қизиқадиган ҳеч ким йўқ, айниқса, қайнонам учун менинг қай аҳволдалигим аҳамиятсиз эди.
Дардим бошланиши билан онамга хабар бердим-у, туғруқхонага бордим ва икки кун деганда қизалоғимни дунёга келтирдим. Бошимда туриб, мен билан баравар дард чеккан онажоним кўзим ёригандан кейин ҳам бошимдан кетмади. Шу алфозда уч кун туғруқхонада ётдим. Гарчи туққан кунимоқ онам қайнонамга хабар берган бўлса-да, ундан дарак бўлмади. Учинчи кун онам қайнонамга қўнғироқ қилиб, касалхонадан чиқаётганимизни айтганида эса қайнонам: «Қизингизни уйингизга олиб кетаверинг. Уйда ҳеч нарса йўқ! Унинг устига, боласи билан бўлиб, менга хизмат қила олармиди қизингиз?!» деб очиқчасига мен ва неварасидан воз кечди. Ўшанда эримдан пул келмай қолганди. Бунга ҳам қайнонам мен ва онамни айбдор қилди. Чунки онажоним кейинги вақтларда мен ва туғилажак фарзандимга кийим-кечак тиктириб бераётган, кўнглим тусаган овқатларни ҳам пишириб жўнатаётганди. Буни кўрган қайнонам: «Сен эрингнинг пулига кийиняпсан, у оқпадар топган пулини сенга жўнатяпти, сенинг эринг хотин қули!» — дея маломат қилганди. Ана шундан кейин ҳамма нарсамни йиғиштирдим-да, келинлик уйимга қайтдим. Қандай қийинчилик бўлмасин, эрим келгунча шу ерда яшашга қарор қилдим. Қайтиб келган куним қайнонам совуққина кутиб олди, аммо мен унга аввалгидек хизмат қилавердим. Уйга қайтишим нимагадир қайним Лазизга ёқмади. Ёқмагани-ку, майли, ҳатто бир куни у менга куракда турмайдиган даражада оғир туҳмат қилди. Унинг айтишича, мен синфдошим Умар билан уззукун телефонда гаплашар эмишман, кечаси эса учрашувга чиқар эмишман. Худди шу гапларни айтиб, мени қўни-қўшнилар олдида шарманда қилгани етмагандек, бошқа куни қайнонам қаергадир кетганида уйда ёлғиз қолганимни билиб, Лазиз мени уйга олиб кириб, роса калтаклади. Шундай урдики, аъзойи баданим оғриқдан қақшаб кетди. Нима эмиш, мен ўша йигитни тунда уйимга киритган эмишман. «Менга туҳмат қиляпсиз, Худодан қўрқинг!» дея ялинганимга қарамай, роса тепкилади. Тепки-ю муштларга чидолмасдан ҳушимдан кетибман. Ўзимга келсам, қўшни аёл пешонамга латта босиб ўтирарди. Унинг айтишича, кўчадан ўтаётиб, тун қоронғисида менинг аянчли фарёдимни эшитибди ва югурганча уйимизга кирибди. Мен ерда ҳушсиз ётган эмишман, унинг устига, ёнимда қақшаб йиғлаётган қизалоғимдан бошқа ҳеч ким йўқ эмиш. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирибди.
Кўнглим ўксиб, қўшни аёлни қучоқлаганча йиғладим. Дилимдагиларни унга айтмоқчи бўлиб, оғиз жуфтлагандим, у мени тинчлантириб: «Келинжон, ҳаммасидан хабарим бор. Ҳали булар ҳаммасига жавоб беришади, сабрли бўлинг, яхши кунларингиз олдинда! Истасангиз, ҳозирнинг ўзидаёқ сизни она уйингизга элтиб қўяман. Йўқ десангиз, уйингизга кириб, қизингиз билан ухланг, у ҳам қаттиқ қўрққан кўринади. Аммо ёдингизда бўлсин, жоним омон қолсин ва қизимга оналик қилай, десангиз, эртагаёқ она уйингизга кетинг», деб далда берди. Лекин мен кетмадим. Онамни ташвишга қўйишни хоҳламадим. Ахир онамнинг мендан бошқа ташвишлари ҳам бир талай. Шундай экан, сўнгги бор яна сабр қилиб, умид билан эримнинг келишини кутишга аҳд қилдим.