📝Калтакесакнинг Думи.
(Хаётий вокеалардан)
Шундоқ дарвоза олдида силлиқланиб кетган эски ёғоч скамейка бор. Ҳар куни ишдан қайтишда беихтиёр скамейкага қарайман. Бир вақтлар дарвоза олди, мана шу харрак доим гавжум бўларди.
Эрталаб тонг отиши билан онам дарвозани ланг очиб қўяди: фаришта кирармиш. Ҳали уйғонмасимдан гангур-гунгур суҳбат бошланади.
– Яхши ўтирибсизми, пошша ойи?
– Шукур, айланай. Ўғлингиздан хат борми?
– Икки ҳафтадан буён хат келмаяпти, кўнглим ғаш.
– Унақа бўлса эрта-индин ўзи кириб келади. Мени айтди дерсиз. Ҳозир армиядан болалар қайтадиган вақт бўлди.
Шанба-якшанба кунлари энди ишлайман, деб ўтирсам шовқин-сурон айниқса авжига чиқади. Скамейка жонивор худди ўчакишгандек дераза тагида… Маҳалланинг ярим боласи симга тизилган қалдирғочдек харракка ўтириб олади. Ўртада ойим.
– Пошша буви, конфет беринг.
– Пошша буви, менгаям! Йўқ, унақасиданмас, зарлигидан.
Шу пайт, кўча бошида қарилигидан қулоқлари осилиб қолган, эчкидеккина озғин эшак кўринади. Ихчам араванинг ғилдиракларини ғийқиллатганча секин-секин келадию худди стансиясини билиб тўхтаган поезддек дераза рўпарасида тўхтайди. Қишин-ёзин оёғига маҳси кийиб, телпагини бостириб юрадиган қоп-қора чол “Бисмилло”, деб аравадан тушади-да, овози борича бақиради:
– Кеп қолинг, шара-бара-а-а! – Муштдеккина чолнинг шунчалик жарангдор овозда қичқиришига баъзан ҳайрон қоламиз.
– Кеп қолинг! Зар коптокка кеп қолинг!
Чол кафтини карнай қилиб ҳар бақирганида деразалар зириллаб кетади.
– Ҳуштакнинг булбули ўзимизда! Сақич деганлар келаверсин!
У, шу ҳайқириқ орасида ойим билан ҳол-аҳвол сўрашиб қўйишниям унутмайди:
– Қалай, Пошша опа, бардамгина ўтирибсизми?
– Шукр, – дейди ойим. – Кенжангиз қачон келади?
Чолнинг кенжа ўғли аспирантурада ўқийди.
– Дилгиром келди, йигирманчида келаркан. Чоршанба куни Кўктеракка бориб қўй опчиқдим, – дейди чол. – Ўғлим келиши билан оёғига сўяман. – У яна кафтини карнай қилиб қичқиради. – Э, шара-бара-а-а!
Деразалар тағин зириллаб кетади. Ойим бир кўча қора-қура болаларни эргаштириб ҳовлига киради. Ҳаммаёқни қий-чув тутиб кетади.
– Ая! Шиша беринг!
– Пошша ойи, ўн тийин беринг, ҳуштак оламан.
– Менгаям!
Шара-барачи чол камида ярим соат савдо қилади. Бировга сақич, бировга шақилдоқ… Яна бировга резинка боғланган учидан тортиб отилса қўлга қайтиб келадиган зар копток… Қари эшак бўлса турган жойида қулоқларини осилтириб мудраб ҳордиқ чиқариб олади.
Чол кетиши билан қий-чув босилади деб ўйлайсизми? Йўқ, баттар авжига чиқади.
– Нилу, ўлгур, нима қилдинг? Ҳа, қиз бўлмай ажални олдида кет! Шишани ёғи билан бериб юборибсан-ку.
– Ҳой, Алиш! Нима ҳунар кўрсатдинг? Ҳуштак чалмай ергина ютгур, адангни ароғини тўкиб ташлаб шишасини берибсан-ку. Ҳали қўлимга тушгин, гўштингни бир бурдадан қилмасам юрган эканман.
Бир тўда бола ўртасида ўтирган ойим оҳиста юпатади.
– Қўйинг, келинпошша, қарғаманг, болалик – пошшолик-да, ўргилай. Адаси бир кун ичмаса ичмас…
Баҳор пайтлари, олча гуллаганда кечасиям тинчлик йўқ. Ярим кечагача пичир-пичир, ҳингир-ҳингир… Охири бўлмади. Бир куни скамейкани таг-туги билан арралаб ташламоқчи бўлдим. Дастаррани кўтариб чиқсам ойим одатдагидек бир тўда бола орасида ўтирибди.
– Ҳа? – деди қўлимдаги аррага қараб.
– Бўлди, – дедим тўнғиллаб. – Одамга тинчлик ҳам керак-да.
Қора-қура болалар, сочи сичқоннинг думидек диккайтириб ўрилган қизалоқлар менгамас, онамга термилиб қарашди.
– Одам бор жойга одам келади-да, ўғлим, – деди ойим секин. – Норасталар суюнса ёмонми…
Якшанба кунларидан бирида дарвоза олди яна гавжум бўлиб кетди. Аммо бу сафар болалар эмас, хотин-халаж тўпланди. Аёлларнинг ҳаяжонланиб шовқин солишидан билдимки, Ҳури сатанг келган. Ҳури сатанг, ёшгина кўҳликкина жувон. Фақат оғзидаги қатор-қатор тилла тишлари, бўйнидаги дурлар, айниқса лўмбиллатиб катта-катта гапириши уни ёшига нисбатан улуғроқ кўрсатади. Бечоранинг турмуши бўлмади. Маҳаллада тўй-ҳашам бўлса, одамларнинг ҳовлисига сим тортиб “туялампочка” қўйиб берадиган ювошгина монтёр йигитга теккан эди. Беш ой деганда бир эмас, иккита попукдек қизалоқ туғиб берди. Маҳалладаги оғзи ботир отиннинг айтишига қараганда “шафтолини данаги билан еб қўйган” экан.