🦅 Боёвут туманида Қизил китобга киритилган тасқара ноқонуний тарзда сақлаб келинаётгани аниқланди
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан келиб тушган мурожаат асосида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида Боёвут туманида фуқаро Й.А. томонидан йиртқич қуш – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бургутсимонлар оиласига мансуб тасқара қуши ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланган.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга БҲМнинг 5 баравари – 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Қуш тиббий кўрикдан ўтказилганидан сўнг табиат бағрига қўйиб юборилади👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️