‼️⚖МИБ хабарлари рақамларда
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тоифадаги 1 570 та 1,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 431 та ижро ҳужжатлари тамомланган, 186,7 млн. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи “Бунёдкор уйлар хизмати” МЧЖ фойдасига Сирдарё туманида яшовчи қарздор фуқародан 7,3 млн. сўм ҳамда ундирувчи “Деҳқонобод коммунал сервис” МЧЖ фойдасига Гулистон туманида яшовчи қарздор фуқародан 6,6 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган. Ҳозирда мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️