🚜🌱 Президент қарори амалда: Гулистон туманида дала четларидан қўшимча имконият сифатида оқилона фойдаланилмоқда
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30-декабрдаги ПҚ-465 сонли қарорига асосан "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Хусусан, қарор талабларига мувофиқ бугунги кунда Гулистон туманида 542 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 508 гектар дала майдонларининг дала четларига 445 минг туп мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, суғориш ва каллектор, дранаж тармоқлари атрофидаги бўш турган 56 гектар ер майдонига 50 минг туп мевали олхўри, олча, беҳи, узум ва чилон жийда кўчатлари экилиши кўзда тутилган.
"Айни кунларда режалаштирилган кўчат экиш ишларида, кластерлар ва фермер хўжаликлар томонидан бўш ер майдонлари тозаланиб, 79 минг туп мевали кўчатлар экилди", — дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️