Шерзод Комил Халил
Фалсафа магистрининг эсдаликлари
***
Тарихнинг циклик назариясини Освальд Шпенглер «Оврўпа қуёшининг ботиши» асарида ишлаб чиққан. Шпенглер Ибн Халдунни ўқиганми-йўқми, билмайман, аммо бундай назария ўрта аср шарқ олимининг «Муқаддима» асарида анча олдин бор эди. Ибн Халдунга кўра, давлатлар ва империялар маълум босқичларни босиб ўтади: юксалиш, гуллаб-яшнаш ва таназзул. Бу назария тарихий жараёнларни тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳатто Монтескьега нисбат бериладиган географик дитерминизм назарияси, яъни иқлим ва географиянинг инсонларнинг ҳаётига, уларнинг хулқ-атворига ва жамиятнинг ривожланишига таъсири ҳақида ҳам Халдун биринчилардан бўлиб фикр юритган. У «Муқаддима»да иқлим шароитининг қишлоқ хўжалиги, савдо ва шаҳарларнинг ривожланишига таъсирини кўрсатиб берган. Албатта шахсан ўзим географик детерминизм назариясининг Халдун ва Монтескье позицияларини тўғрилигига қўшила олмайман. Совуқ иқлим баъзи халқларни ривожланишига турки берган бўлса, масалан скандинавия халқларига, худди шундай иқлим нега чукчалар ва юкогирларни ривожланишига хизмат қилмади? Ёки орол шароити ривожланишига туртки берса, масалан японлар каби, нега худди шундай шароит аборогенлар ёки Янги Гвинея халқлар анъанавий турмуш тарзи билан ҳалигача қолиб кетган?! Халдун ва Монтескьенинг бу борадаги назариялари ўта субъектив моҳиятга эга. Мен бу борада этногенез назариясини қўллаб-қувватлайман. Унга кўра ривожланиш муайян халқнинг этник ўзига хослиги билан боғлиқ.
***
Мен Карнапнинг верификация принципи назарияси илмий асос сифатида кўриб чиқилишига қўшила олмайман. Карнапнинг верификация принципига кўра, маънога эга бўлган гаплар эмпирик равишда тасдиқланиши ёки сохталаштирилиши керак. Бу принципни метафизика, дин ва ахлоққа нисбатан қўллаш мутлақо нотўғри позияларни келтириб чиқаради. Масалан, диний матнларни эмпирик тасдиқлай олмаймиз. Карнапга кўра, агар эмпирик тасдиқлай олмасак, уни сохта эканлигини айтишимиз керак. Кўриниб турибдики, бу йўлдан бориш кўпроқ эътиқодий адашишларга, ахлоқий дилеммаларнинг маъносизлигига ва метафизик билимларга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Шу томонларини ҳисобга олиб Карнапнинг верификация принципларини танқид қилиш мумкин деб ҳисоблайман.
***
Мен Мантиқий позитивизм мактабининг эмпирицизмга содиқлигини ҳурмат қилган ҳолда, барча фанларнинг гапларини ягона тилда, хусусан, физик тушунчаларда ифодалаш мумкин деган қараши ёқмайди. Улар фалсафани имкониятларини чеклайди ва бу юкни физикага олиб бермоқчи бўлишади. Улар фалсафанинг вазифаси илмий билимларни мантиқий таҳлил қилиш ва уларнинг аниқлигини таъминлаш, унга шуни ўзи етарли деб ҳисоблашади, физиканинг эса имкониятларини бўрттиришади. Мен эса физика ўз илмий билимлари доирасида ҳал қилиб бўлмайдиган жойдан фалсафа бошланишига ишонаман. Физикада гипотеза илгари сурилишини тушунмайман, чунки бу унинг аниқ фанларга хос имкониятларидан чиқиб гипотетик йўналишга ўтиб кетаётганини кўрсатади. Бошқача айтганда физика фалсафа ҳудудига кириб кетмоқда. Гипотетикага ўтиш бошландими, бу аниқ фанни чегарасини бузилишидир. Физика аниқ, чекланган ҳудудда мавжуд, чексизлик ҳудуди бу фақат фалсафага хос. Мантиқий позитивизмнинг фалсафа ҳудудларини чеклашга уриниши ва бу ҳудудларни физикага тортиқ қилиниши туркий халқларни чек-чегарасиз ҳудудларини эгаллаб, шу ҳудудларда империя тузган Россия ва Хитой каби супердавлатларнинг истиқбол иддаоларига ўхшайди бу. Фалсафа ўз ҳудудларида мавжуд бўлиб қолиши керак. Унинг истиқболи шунда.
***
Лео Фробениуснинг маданий антропологиясида диффузионизмга менимча ҳаддан ташқари катта урғу берилган. У ҳатто маданий ўхшашликларни ҳам оддийгина маданий тарқалиш деб тушунтиради. Менимча Фробениус маданий ўзига хослик нима эканлигини тушунмаса ҳам керак. Диффузионизмнинг хатарли тарафи шундаки, у маданий плюрализмни тан олмасликка олиб боради. Маданий идентликни тушунмаслик, этноцентризмга мойиллик Фробениус маданий антропологиясини танқидга сабаб бўладиган нуқталари деб ҳисоблайман.
***
Шошилмасдан шошилинг! Эҳтимол, мана шу гап менинг шиорим!
@Sherzodkomilkhalil