Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар бир депутат учун улкан шарафдир, деди Президент.
Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият.
- деди Президент нутқининг якунида.
Айни пайтда мажлис давом этмоқда, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирмоқда.
Facebook|Instagram|X
Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият.
“Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир.
Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало сизларга таянамиз.
Мен Президент сифатида сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлашга тайёрман.
Ишончим комил, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, жонажон Ватанимизни албатта том маънода эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантирамиз”,
- деди Президент нутқининг якунида.
Айни пайтда мажлис давом этмоқда, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирмоқда.
Facebook|Instagram|X