#Шарқ_юлдузи 12/2024
#Адабиётшунослик
Шойим БЎТАЕВ
Уйғоқ руҳ, оташ юрак гулхани
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
#Адабиётшунослик
Шойим БЎТАЕВ
Уйғоқ руҳ, оташ юрак гулхани
Бу китоб шундай – аксарият замонавий битиклар каби уйқуга тортмайди,
бедорликка чорлайди. Виждонни тинчитадиган эмас, уни эслатадиган сатрларгина
зулмоний зулматдаги зулмат бағрига оқ нилуфарларга чўлғанган жаннатда кезган
Акутагава Буддаси оёғи остидан дўзахга узанган нур каби қилич санча олишидан
тинимсиз далолат этиб туради. Дор остидан қайтарадиган ёлғонга тазаррудаги
эмас, дор остига олиб борадиган адолатга саждадаги Сўз ҳақиқий дея, Насимийу
Машраблар қисматидан афсоналар сўйлайди.
Бу китоб шундай. Ўзини англамай дунёни забт этмоқчи бўлаётган қора куч
аюҳаннослари ўзини англаганнинг пинҳоний исёни қаршисида ночор ингроқлар
каби йўқликка юз тутишидан башоратлар айлайди. Кўҳна тарих давомида қайтақайта исботланган, Сўзга эмас, Руҳга мурожаат этган ижодкор ижоди завол
нелигини билмай замонлар оша яшаши исботини қайта исботлайди.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt